ТУМАН ДОРИХОНАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Ҳозирги пандемия даврида, аҳоли ўртасида тиббий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши табиий жараён.
Шундан келиб чиқиб, давлат раҳбари томонидан мутасаддиларга аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш, уларнинг нархларининг сунъий танқислигини олдини олиш, назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.
Туман прокуратураси ва ИЖККД ходимлари томонидан тумандаги 56 та дорихоналар ўрганилди. Дорихона мудирлари ва сотувчилар тиббий маҳсулотларни асоссиз оширмасликлари бўйича туман прокуратураси томонидан огоҳлантирилди ва доимий назоратга олинди.