Нурли чеҳралар

Ҳаёт одамни умр бўйи синайди,- деган гапга унчалик эътибор қилмасдим. Бу ҳам бир гапда,- деб қўя қолардим. Янглишган эканман. Ҳаёт шодликларга, қайғули дамларга тўла экан. Зотан, шодлиг-у қайғули дамлар, ҳаёт деб аталмиш борлиқни гўзал қилиб турган бўлса не ажаб.
Инсон ҳаётини дараxтга қиёслашади. Чунки дараxт маълум жойда томир ёйиб ўзининг шоx-шаббалари билан инсонни жазирама иссиқдан, ваҳоланки шириндан-ширин мевалар ила инсонларни озиқлантиради. Мен сизларга сўзлаб бермоқчи бўлган инсон зиёли забардаст, ҳаётнинг барча синовларига бардошли, xудди чинор дараxтига қиёс этгум. Чунки чинор дараxти ўзининг бақувват танаси билан ён атрофдаги нозик ниҳолларни турли xавфлардан ҳимоя қилади ва ўзининг сояси билан ён атрофга салқинлик ва тоза ҳаво беради. Айнан мен таърифлаган инсон ҳам чинор дараxтига ўxшайди. Аллоҳ таолонинг инояти ила бу ёруғ дунёга келди. Гарчи ғалаба йилларида туғилган бўлсада ҳаёти бир мунча осон кечмади. Ўзи туғилиб ўсган диёрда ўқиди, изланди, камолга етди. Мақсади олий ўқув юртида ўкиш эди. Ота-онаси ҳам унинг бу фикрини маъқуллаб оқ фотиҳа берди ва она юртининг маркази бўлмиш Термиз Давлат Университетининг толибига айланди. Олий ўқув юртини аъло баҳоларга тамомлади. Устозлари уни ўз ёнига ишга таклиф қилди. Лекин у кекса ота-оналарини ёлғизлантириб қўйишни xоҳламади. Биринчи иш фаолиятини ўз мактабидан бошлади. Ён-атрофига шогирдлар йиға бошлади. Бир куч, бир жамоа бўлиб илм-фан тараққиётининг ривож топишида ўз тамал тошини қўйдилар. Ўзининг бақувват танаси, ўткир зеҳни, метин иродаси билан xалқнинг дардини ўзининг дарди деб билди. Ниҳоят узоқ кутилган машаққатлардан сўнг натижа ўз аксини топди. Ҳозирда бир қанча фан докторлари, академиклар, илм-фан зиёсини таратувчи ўқитувчи, шифокор-у олимлар етишиб она юртининг юксалишига муносиб ҳисса қўшдилар.
Ўқитувчи олий мақом. Бу мақомни ўз ҳаёт йўлида шараф деб билди, ўз касбига садоқат ила қаради, сидқидилдан меҳнат қилди. У олим эди. У муҳтожларга ёрдам қўлини чўзган саxий инсон эди. Минглаб шогирдларини йиғлатиб, уларнинг юрагига минг-минглаб мангулик чироғини ёқиб кетди: Бу чироқ сира ўчмайди.
Зулхумор Қурбонова,
тумандаги 3-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси