Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПЈ-4273-сон қарорига асосан Мамлакатда статистика ахборотидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат статистика ҳисоботини ишончли равишда юритишни шакллантириш юзасидан изчиллик билан чоралар кўрилмоқда. Интернетдаги йиғма маълумотларнинг миллий саҳифаси Халқаро валюта жамғармаси маълумотларини тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизими билан уйғунлаштирилди.
Мамлакатимиз нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган, давлат бошқарувининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастуридаги вазифалар доирасида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг машинада ўқиладиган форматдаги ахборотдан кўп карра, эркин ва бепул фойдаланиш имконини берувчи Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Порталда ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг порталда эълон қилинадиган ахборотнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, унинг ўз вақтида шакллантирилиши ва янгилаб турилиши, жойлаштириладиган ахборотнинг мазмуни ва сифати, интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси ахборотларининг ошкоралиги ва фойдаланиш эркинлигини таъминлаш, тегишли ахборотни шакллантиришда халқаро методологик стандартларни, тавсияларни ўрганиш ҳамда уларни амалда қўллаш белгиланди.
Туман статистика бўлими