Биз халқ учун хизматдамиз…

Бир сўз билан айтганда, амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳар қадамда кўзга ташланаяпти. Қурулишлар авж олиб, шаҳар ва қишлоқларимиз кўркам қиёфа касб этмоқда. Иқтисодиёт ривожланиши баробарида ижтимоий муаммолар ҳал қилинаяпти.
Қумқўрғон туманидаги энг чекка маҳаллаларидан бири “Бўстон” маҳалласига тоза ичимлик сув иншооти ўрнатилмоқда. Ушбу аҳоли пунктида яшовчиларнинг ҳам бирдан бир эҳтиёжи тоза ичимлик суви билан боғлиқ эди. Аҳолига 862.0 миллион сўм маблағ эвазига маҳаллага сув иншооти қуриб битказилмоқда. Бунинг натижасида 200 та хонадонда тоза ичимлик суви етиб борилиши яхшиланади. Мазкур ишлар мобайнида шунингдек 5.5 километордан ортиқ тармоқлар ҳам тортилди. Бу ишлардан маҳалла аҳли мамнун. Маҳаллада олдиндан ишлаб келган иншоот 120 та хонадонга ичимлик сув билан таъминлаган бўлиб бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолган.
«Сурхондарё Сув Таъминоти» МЧЖ матбуот хизмати