Бугунги кунимизнинг қахрамонлари

Коронавирус пандемияси
туфайли дунё мамлакатлари бошига
тушган синов юртимизни ҳам четлаб
ўтмади. Шундай вазиятда аҳолининг
қийинчиликларни бирдамлик билан
енгишга ҳаракат қилишмоқда.
Айниқса, ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Бунда тиббиёт ходимлари матонати ва фидойилиги алоҳида эътиборга молик.
Уларнинг коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари йўлидаги мислсиз ғайрати туфайли беморлар дарддан бутунлай фориғ бўлишмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмасида ҳам ушбу инфекция билан курашиш чоралари кўрилмоқда. Коронавирус пандемияси туманимизда истиқомат қилаётган аҳолида ҳам учрамоқда. Бундан барчамиз саросимага тушмасдан, бирдамликда ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шу вақтгача туманимиздан жами 2524 нафар фуқаролар коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказилди. Уй шароитида 432 нафар фуқаролар карантинга олинган. Жами карантиндан чиққан фуқаролар сони 1987 нафарни ташкил қилади. Айни вақтда туман тиббиёт бирлашмасидаги юқумли касалликлар бўлимида 97 нафар тумандошларимиз тиббий кузатувга олинган. Юқумли касалликлар бўлимида 19 нафар тиббиёт ходимлари беморларга тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан тиббиёт муассасасида карантинга олинган фуқароларга ҳамда тун-у кун тик оёқда туриб хизмат қилаётган тиббиёт ходимларига юқори калорияли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ҳимоя кийимлари етказиб берилмоқда.
Дарҳақиқат, қаҳрамон шифокорларимизнинг билими ва тажрибаси туфайли коронавирус инфекциясига чалинганлар орасида ўлим кўрсаткичларининг минимал даражада бўлиши ва аксинча, соғайганларнинг максимал даражада бўлишига эришилмоқда. Бундан ташқари, туманимизда пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олишаётгани, уларни бир жамоа бўлиб фаолият кўрсатишаётганлиги ана шундай ижобий ютуқларни қўлга киритишда муҳим омил бўлмоқда. Қувонарли жиҳати, шифокорларимиз маҳорат ва фидойилиги коронавирус инфекциясини самарали даволаш мумкинлигини исботламоқда. Ҳар гал дарддан фориғ бўлаётган инсонлар қувончи эса қаҳрамон тиббиёт ходимларига куч-ғайрат, иштиёқ бағишламоқда. Энг муҳими, ушбу хушхабарлар дунёни таҳлика солаётган коронавирус инфекцияси билан самарали курашиш мумкинлиги, ҳатто ғолиб бўлиш имкони борилигини кўрсатмоқда. Бунда эса ҳал қилувчи зарбани бериш, шубҳасиз, тиббиёт ходимларини зиммасидаги улкан масъулиятдир. Қаҳрамонларимиз эса ушбу вазифани шараф билан уддалашмоқда,-деб бемалол айтишимиз мумкин.
Р. Менгзияева