Битирувчи ёшлар учрашуви

Учрашувда мактаб битирувчилари, касб – ҳунар коллежини тугатган ҳамда олий таълим муассасаларини битирган ёшлар, мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров битирувчи ёшларнинг орзулари ва мақсадлари борасида сўз юритиб, келгусида уларнинг Ватан равнақи учун хизмат қиладиган етук инсонлар бўлиб етишишлари, бунинг учун юртимизда барча имкониятлар мавжуд эканлигини таъкидлади.Туман Ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси А.Каримов ўз сўзида бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлигини айтиб ўтди.
Умумтаълим мактабини тамомлаган битирувчи ёшларга туман ҳокими томонидан олтин ҳамда кумуш медаллар, эсдалик совғалари билан биргаликда топширилди. Касб – ҳунар коллежини имтиёзли дипломга тамомлаган битирувчи ўғил – қизларга ҳам туман ҳокими томонидан эсдалик совғалари берилди. Тўрт нафар чин етим умумтаълим мактабини тугатган қизларга туман ҳокимлиги томонидан тикув машиналари ҳамда икки нафар ўғил болаларга сўнгги русумдаги ноутбук совға қилинди. Олий таълим муассасасини тамомлаган битирувчи ёшларга келгусидаги фаолиятларига омад тилаб, мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланиши айтилиб, туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.