Туманимиз ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар иштирокида йўл транспорт ҳодисаларининг ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида 2022 йил 29 январдан 28 февралгача «Диққат пиёда» тадбири амалга оширилмоқда. Режада белгиланган вазифаларни бажариш учун кенг кўламли ишлар қилинаяпти.
Барча автомобиль йўлларидаги светафорлар ва пиёдалар учун мўлжалланган йўл чизиқлари, йўл белгилари, пиёдалар ўтиш жойлари назорат кўригидан ўтказилаяпти. Фуқаролар ва велосипед ҳайдовчилари билан суҳбатлар ташкил этилиб, тушунтирилаяпти. Қумқўрғон туман ИИБ ЙҲХГ МХМКЧ инспектори, катта сержант Даврон Чориев, катта инспектор, катта сержант Рустам Райимов, инспектор, сафдор Баҳриддин Зиёдуллаев, сафдор Луқмон Авазов «Диққат пиёда» тадбирини намунали ўтказиш учун хизмат бурчларини астойдил бажараяпти.
Ўтган вақт давомида пиёдалар ўртасида белгиланмаган жойлардан ҳаракатланганлик учун 200 дан зиёд маъмурий баённомалар тузилди. Қоидабузар ҳар бир фуқарога Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси биринчи қисми қўлланилиб 90000 сўм жаримага тортилди. Агар фуқаро 15 кун ичида жарима пулини тўласа 30 фоиз чегирма қилиниб 65000 сўм ундирилаяпти. Спиртли ичимлик ичиб велосипедни бошқарган фуқароларга ҳам чоралар кўрилди. Бу бўйича 6 та ҳолат аниқланди. Велосипед ҳайдовчиларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўҚрисидаги кодексининг 136-моддаси учинчи қисми қўлланилиб 810000 сўм жарима белгиланди. Бу ҳолат бўйича ҳам фуқаро 15 кун ичида жарима суммаси тўловини амалга оширса 30 фоиз чегирма олиб ташланмоқда.
Файзулла Арзиқулов,
туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, катта лейтенант