Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “Очиқ бюджет” порталининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинарда Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишмоқда.
Семинар иштирокчиларига Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибият мудири С. Абдураимов, вилоят Молия бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек Чориев “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “Очиқ бюджет” порталининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳоли томонидан билдирилган таклифлар ва тавсиялар тўғрисида тушунчалар беришди.
Т. Аллашев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси