Улобой улов олипти, деган гап унинг қурдошлари қулоғига ҳам етди.
– Ювсин, Улажон, – деб тўнғиллади Тилов тумов ошналарини Улобойнинг уй томонга бошлаб бораркан.
– Ўа-а бизга ҳам юқсин, уловли бўлиш.
– Борайлик-чи.
– Қандай рангдан олди экан-а, – деди йўл-йўлакай Пирим пучуқ.
Улар Уловбойнинг уйига яқин келганида бозор тарқар пайт бўлди.
– Уло, ҳо-о Улобой…, -деб чақирди ошналардан бири.
Ҳовли тарафдан:
– Ҳо-ов, келаберинг, – деган овоз эшитилди.
– Келабер эмас, келаберинглар-ов, – деди яна бир ошнаси.
– Ҳа-а, энди осонгина қутулолмайсан!
– Жўраларга билдирмасдан улов оласан-а.
Тенгдошлар шовқин билан ҳовлига киришди. Улобой уларни ўрик соясидаги супага бошлади.
– Келинглар-э, қуёш қаёқдан чиқди?
– Ҳе-ей, толмовсирама. Қуёш уйингди устидан чиқди, жўрагинам.
– Э-э улов олибди, деб эшитиб келабердик-да.
– Тиловжон, ўзинг чиройли дуолардан айт.
– Улобойнинг улови буюрсин. Кўчага чиқариб «ўизиллатиб» минсин. Милисага тушмасин, – деди Тилов димоғидан гапириб.
Ҳамма фотиҳага очган қўлларини юзига тортди.
– Ҳа-а, ошналар ўт ташигани велик ярамай қолди.
– Эй-й, сен энди ўт ташигани уловда борасанми?
– Чангда-я?
– Ошна ранги қандай…
– Аввал минилганиданми ё…
– Тусини айт…
– Қоп-қора!
– У-у, ўлма ошнагинам-а!
– Маркаси-чи, марка…
Шу пайт ҳовли дарвозаси томонидан эшак ҳанграгани эшитилди.
– Ана-а, ўғлим ўтдан қайтди. Ошнангиз мана шу уловни сотиб олди, – деди уй бекаси супада ястаниб ўтирган улфатларга.
Дўстлар бу ҳолдан анграйиб бир-бирига қараб қолишди.
Носини туфлаб, оғзини чаяётган Тилов эса: Эшак, эшакмиди?- деб такрорлади, холос.
Ўрол АБРАЕВ,
Янгиер маҳалласи