Туман ғаллакорлари зафар маррасига етди

Яқинда туманимиз пиллакорлари йилнинг тўнғич ҳосили пилла етиштириб, топшириш бўйича шартнома режасини ошириб бажарганди. Жами 200 тонна 361 килограмм “кумуш тола” топширган пилакорларимизнинг ютуғидан сўнг ғаллакорлар ҳам туман бўйича шартнома режасини ошириб бажарди. Улар 8183,8 гектар майдонга ризқи-рўз манбаи ғалла уруғини экиб, агротехника талаблари асосида парваришлади. Шартномага асосан 25961 тонна дон топшириш режалаштирилган эди. ғаллакорлар ғаллазорларда мўл ҳосил етиштириб, ғалла ўрим-йиғим мавсумида дон қабул қилиш масканига 26180,4 тонна ҳосил топширишга мувофиқ бўлдилар. Режадагидан 219,4 тонна зиёд ғалла топшириб, йиллик шартномасини 100,8 фоизга бажарди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров раҳбарлигидаги 1-гуруҳ, туман прокурори Х. Хамроев бошлиқ 2-гуруҳ туман ИИБ бошлиғи Ў. Шукуров 3-гуруҳ ва туман ДСИ бошлиғи З. Турсунов бошқараётган 4-гуруҳ бўйича ҳудудлар шартномасини бажариб, дон хирмонининг юксалишига муносиб ҳисса қўшдилар. Хўжамулки ҳудуди шартномасини 108,4 фоизга, Ш. Мирзаев ҳудуди 103,9 фоизга, Қумқўрғон ҳудуди 102,9 фоизга, Камолат ҳудуди 102,7 фоизга, Беш қаҳрамон ҳудуди 101,2 фоизга, С. Бойматов ҳудуди 100,8 фоизга, Н. Мирзаев ҳудуди 100 фоизга бажарди. Наврўз ҳудуди, “BEK AGRO EKSPORT S” МЧЖ ғаллакорлари ҳам зафар маррасига тобора яқин қолмоқда. Яна шуниси қувончлики, бир қатор ҳудудлар кўп миқдорда дон топширди. “BEK AGRO EKSPORT” МЧЖ дон қабул қилиш масканига 6404,1 тонна, С. Бойматов ҳудуди 5882,9 тонна, Н. Мирзаев ҳудуди 3620,2 тонна, Қумқўрғон ҳудуди 2876,9 тонна, Ш. Мирзаев ҳудуди 2049,9 тонна ғаллани туман Дон қабул масканига етказиб берди.
Туман бўйича 145 та фермер хўжалигида ғалла етиштирилиб, мўл ҳосил олиш тадбирлари амалга оширилди. Шундан 133 та фермер хўжалиги ғаллакорларининг шартнома режасини бажарганлиги ҳам қувонарли. Бу фермер хўжаликлари ғаллакорлари жами 5538,3 гектарда дон етиштирди. Режадаги 17943,8 тонна ўрнига 18425,7 тонна ғалла топширишга эришди. Режадагидан 481,9 тонна кўп ҳосил қабул масканига етказилди. Ш. Мирзаев ҳудудидаги “Тура Дилшодбек” фермер хўжалиги ҳар гектардан режадагидан кўп, ўртача 83,9 центнердан ҳосил кўтарди. 35,9 тонна дон топшириб, йиллик шартномасини 124,4 фоизга бажарди. Қумқўрғон ҳудудидаги “Какайди пахтакори” фермер хґжалиги ҳам режадагидан зиёд, ўртача 77,6 центнердан ҳосил олди. 104,9 тонна ғалла топшириб шартнома режасини 111,5 фоизга етказди. С. Бойматов ҳудудидаги “Рустам Норматов”, “Норсоат токзори” фермер хўжалиги режадагидан кўп, ўртача 71-74 центнердан зиёд ҳосилдорликка эришди. Беш қаҳрамон ҳудудидаги “Нормат Урозали”, “Илҳомбек Раҳмон”, Ш. Мирзаев ҳудудидаги “Элобод Зиёси”, Хўжамулки ҳудудидан “Ашур Мамаражабов”, Қумқўрғон ҳудудидан “Боботоғ”, С. Бойматов ҳудудидан “Эшқобил Хожимурод”, “Чаёнтепалик Санжарбек” фермер хўжаликларининг азаматлари гектаридан ўртача 62-70 центнердан ошириб ҳосил олдилар.
Элимизнинг нон ва нон маҳсулотларига эҳтиёжини қондириш учун бошланган меҳнат жараёни давом этмоқда. 13 та фермер хўжаликлари ва кластер ғаллазорларида комбайнчилар, автотранспорт ҳайдовчилари ва уларга яқиндан ёрдам бераётган тумандошларимиз ўрим-йиғим ишларини бажараяпти. Уларнинг топширган ҳар бир тонна ғалласи хирмонини юксалтириб, туманимиз ютуғини оширади.
Н. МУҲАММАДИЕВ