Янги Ўзбекистон – ёшлар учун янги имкониятлар

Охирги йилларда мен Ўзбекистон Республикасида катта ўзгаришларни кўрмоқдаман. Миллий тараққиётнинг ҳозирги босқичи ўзининг очиқлиги, сўз эркинлигининг кенг ривожланиши ва жамиятни эркинлаштириш билан ажралиб турадиган «Янги Ўзбекистон» деб номлана бошлади.

Сифат жиҳатдан янги жамиятимизда ёш авлодни камол топтириш учун барча шароитлар яратилган. Биз, ёшлар, Муҳтарам Президентимизнинг доимий равишда ёшлар билан учрашиб туриши, уларнинг долзарб муаммолари билан қизиқиши, шунинг учун унинг шахсий ташаббуси билан Ёшлар Парламенти, «Келажак лидерлари клуби», Ёшлар ишлари бўйича агентлик ташкил этилди.

Замонавий ёшларнинг таълим ва ўзини ривожлантириш соҳасидаги барча ўзгаришлардан хабардормиз. Биз ёшлар бирлашган ҳолдагина, мамлакатимизда янги ренессанс учун кучли пойдевор яратиш борасидаги юксак мақсадларга эришишда ўз ҳиссамизни қўша оламиз, бу бизнинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашимизга ва мамлакатимиз аҳолисининг, шу жумладан, ёшларнинг ҳаёт сифатини юқори даражага кўтаришга катта имконият яратади.

                      Достон Нормаматов,

Сурхондарё вилояти Келажак лидерлари клуби аъзоси.