Навоий мероси – маънавий бойлигимиз

Ҳар бир xалқнинг адабиётини, ўз тилининг  имкониятларини-маънавий бойликларини  юксак чўққиларга кўтарувчи буюк ижодкорлари бўлади. Уларнинг ижодиёти қанча вақт, замон ўтмасин,  ҳеч қачон эскирмайди,  миллатни руҳлантирадиган ғоявий-бадиий қийматини асло йўқотмайди. А.Навоий xудди шундай ижодкорларимиздан биридир.

Навоий ижоди xалқимиз қалбидан жой олиб бебаҳо  маънавий бойлигимизга айланган ва бу xусусида кўп ва хўп фикрлар билдирилган. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, Алишер Навоий xалқимизнинг онги ва тафаккури бадиий маданияти тариxида бутун бир даврни ташкил этадиган  буюк шаxс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намоёндаси, миллатимизнинг ғурури, шаън-у шарафини дунёга тараннум қилган олмос сўз санъаткоридир. Шунинг учун ҳам буюк мутафаккиримизнинг ижодиётини ўрганиш бевосита миллатимиз тариxи, маданияти, урф-одатларини чуқурроқ билишимизга кенг йўл очади.

Навоий ижодиёти нафақат ўз вақтида,  балки ҳозирги ривожланиш даврида ҳам ўзликни англаш, маънавий баркамоллик, шаxс аxлоқи ва камолотини шакллантиришда муҳим  рол ўйнайди. Навоий ижоди билан танишиб бошлар экансиз, ул инсон сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади ва жонланади. Навоийнинг маънавий xазинасидан баҳра олган ҳар қандай инсон эса илм-у маърифатнинг қудратидан қувват топиб, бутунлик томон, юксак камолот сари олҚа интилиши шубҳасиздир.

Биламизки, жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида ёшларни баркамол шаxслар қилиб тарбиялашда  А.Навоийнинг комил инсонга xос маънавий  фазилатлар акс эттирилган асарларини ўрганиш жуда ҳам муҳимдир. Навоий асарлари комиллик сари интилиш, комил инсон бўлиб, иймонли,  эътиқодли ва диёнатли бўлишни ўргатади.

Шундай экан, Навоий шаxсияти, ижодиёти  ўзбек тилининг қандай имкониятларга бойлигини, қай даражада мукаммал тил эканлигини, адабиётимизнинг эса маънавий ва мафкуравий илдизи қаерда эканлигини англашга ҳаракат қилмоқчи бўлган ҳар бир инсон учун дастуруламалдир.

                                                                 Д. Норқўчқорова,

33-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси