Таълим-тарбия – келажагимиз пойдевори

Муҳтарам Юртбошимиз раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлат раҳбари мактаб фақат Халқ таълими вазирлиги зиммасидаги масъулият эмаслигини таъкидлади.
«Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.
Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин», деб таъкидлаган Юртбошимиз. Таълим даргоҳида бизнинг таянчимиз, эртанги кунимизнинг давомчилари бўлган фарзандларимиз таълим-тарбия олишади. Қумқўрғон туман ҳокими Р. Гаппаров 35, 54-мактаб филиалларига бориб ўқувчилар учун яратилган шарт –шароитлар билан яқиндан танишди. Қачонки болажонлар яхши шароитларда таълим-тарбия олсагина натижа кўрсатади. Туман ҳокими Р. Гаппаров, туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров, туман Халқ таълим бўлим мудири Н. Исматов таълим муассасасидаги ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларнинг таклиф мулоҳазаларини тинглади. Синфхоналарнинг ҳолати, жиҳозларнинг яроқлилиги ўрганилди. Имкониятлар бор жойда юқори чўққіиларга интилишлар мужассам бўлади.

Райҳон МЕНГЗИЯЕВА