Сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туман Халқ қабулхонаси билан келишилган холда тасдиқланган Сайёр қабул ва ёшлар учрашувлари графигига асосан тумандаги 4 та Сектор раҳбарлари томонидан Пахтаобод, Халқобод, Исломобод, Жарқишлоқ, Тайфанг маҳаллаларида сайёр қабул, Тўғон, Арслонбойли, Ғалаба, Хуррият, Элобод, Тайфанг маҳаллаларида Ёшлар учрашувлари бўлди. Жами 110 нафар фуқаро иштирок этиб, улардан 39 та мурожаат келиб тушган. Қабуллардан тушган мурожаатлардан қўшимча вақт ва муддат талаб этадиганлари тегишли тартибда ташкилотлар томонидан назоратга олинди.
И. Умаров,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассиси