Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сонли фармонларининг ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тадбиркорларга яқиндан кўмак бериш юзасидан ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йилнинг ҳисобот даврида 197 нафар тадбиркорлик субъектларининг оғзаки ва ёзма мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, шундан 197 та мурожаатнинг 214 та масала бўйича “kb.business.gov.uz” ягона интерактив порталига киритилди ва тегишлилиги бўйича тумандаги мутасадди ташкилотларга юборилди. Мазкур мурожаатларнинг 123 таси банк кредитлари масаласида, 46 таси ер, кадастр ва архитектура қурилиш масаласида, 5 таси солиқ масаласида ҳамда 40 таси бошқа масалаларда келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг 49 таси Қумқўрғон туман қабулхонасига, 34 таси сайёр қабулларда мурожаатлар,109 таси ишонч телефони (Call senter) орқали ҳамда 5 таси “kb.business.gov.uz” ягона интерактив портали орқали келиб тушган мурожаатларни ташкил этади.
Шундан, масалалар бўйича 90 та мурожаатлар ижобий ҳал этилган, 107 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат рад этилган ҳамда 17 таси ҳозирги кунда ўрганиш жараёнида. Ушбу мурожаатларнинг 12 таси муддати бузилиб ҳамда 55 таси такрорий мурожаатларни ташкил қилади. Мурожаатлар ижроси белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилиш чораси кўрилмоқда. Жумладан, келиб тушган мурожаатларнинг туман ташкилотларининг масъулиятсизлиги туфайли тадбиркорлар томонидан такрорий мурожаатлар келиб тушишига йўл қўйилмоқда. (“Агробанк” АТБ Қумқўрғон филиали 10 та мурожаат, “Микрокредитбанк” АТБ Қумқўрғон филиали 12 та мурожаат, “Ер ресурслари ва давлат кадастр” бўлими 7 та мурожаат, Туман хокимлиги 19 та мурожаат).
2020 йил 5 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган мурожаатларнинг белгиланган муддатда кўриб чиқилмаган бўйича 37 та ҳолатлар мавжуд. Жумладан, туман ҳокимиятига 12 таси, вилоят ҳокимиятига 8 таси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига 4 таси, “Агробанк” Қумқўрғон тумани филилали ҳиссасига 3 таси тўғри келади.
Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан коронавирус пандемияси натижасида фаолиятида зарар кўрган тадбиркорланинг мурожаати алоҳида назоратга олинган. Жумладан, ҳисобот даврида 2 та тадбиркордан(Ахадов Нуриддин кредит қарзларининг тўлов муддатини узайтириш бўйича, Бобоқулов Дилмурод ғалла хосилига минерал ўғитларни қисқа муддатларда олишда амалий ёрдам сўраган) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар тегишли масъул ташкилотлар томонидан ўрганилиб ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, қабулхона томонидан 2020 йил 27 май куни туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг мурожаатларини жойида ҳал этиш мақсадида тумандаги “Янгиер” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 1-сектордаги маҳаллалардан 32 нафар тадбиркорлар иштирок этишди. Шундан сайёр қабул жараёнида 27 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилиб тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари 5 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари тегишли тартибда назоратга олиниб масъул ташкилотларга ўрганиб ижро этишлик учун йўналтирилди.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини, уларнинг мурожаатларини тезкор ва сифатли кўриб, чет эллик инвесторларни қабул қилиш, мурожаатларини доимий равишда тинглаш, улар билан сайёр қабуллар ўтказиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш юзасидан Қумқўрғон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан вазифалар белгиланиб, назоратга олинган.
Эслатма: Қумқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг алоқа муносабатлари:
Манзили: Қумқўрғон шаҳар, Беруний кўчаси, 21- уй.
Телефонлар: 764652700, 915128222, 997100037
Ишонч телефони: Call-маркази – (1100) .
Интернет узатма:
business.gov.uz
Телеграмм манзили: Қумқўрғон туман Бош вазир қабулхонаси
Р.Мирзаев,
қабулхона мудири