Маҳалла аҳоли яшаётган макон. Инсонларнинг қалб ришталари қадрдон маҳалласига боғланган. У ердаги шарт-шароитлар, янги ўзгаришлар, орзу-умидлар, ёрқин хотиралар улар билан бирга улғайгандек қадрдон мулкига айланган. Тинчлик ва осойишталиги сақланаётганидан мамнун яшамоқда. Шунинг учун ҳар бир инсон ўз маҳалласини яхши кўради. Давлатимиз томонидан маҳалла тизимида ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ишончини, хонадони ва қишлоғи, шаҳари янада обод, кўркам бўлишига умидини ошираяпти. Маҳаллаларни ривожлантириш, янги қулайликлар яратиш, аҳолини манфаатдор қилиш саъй-ҳаракатлари бошланди.
Шу ваітгача амалга оширилган «Аёллар дафтари» бўйича қўллаб-қувватлаш ишлари янги 2022 йилда давом эттирилади. 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»даги «Аёллар дафтари»ни шакллантириш учун 61 та маҳалла фуқаролар йиғинида хатлов ўтказилди. Туман бўйича 43212 нафар 30 ёшдан юқори бўлган аёллар борлиги аниқланди. Шундан 42681 нафари билан анкета сўровнома тўлдирилди. Сараланиб, 3120 нафар аёлларнинг маълумотлари асосий базага киритилди.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида маҳаллалар фаолиятини ривожланиш босқичлари белгилаб берилди. Давлат бошқаруви, ҳокимлик маҳаллалар фаолиятига ҳар қачонгидан кўп эътибор қаратмоқда. Маҳаллада давлат ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш, ҳудудларни ривожлантириш, зарур ресурслар ҳамда имкониятлар билан таъминлашдек қатор вазифалар амалга оширилади. Натижада маҳалла маданияти ҳар қачонгидан тараққий топади.
Гуласал МЕНГЛИБОЕВА,
туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси