Қалбларда мангу яшаган сиймо

Озод Ватан қолди бизга мерос бўлиб,
Обод Ватан қолди бизга мерос бўлиб,
Энди ҳамдард, ҳамкор бўлиб биргаликда,
Асрайлик тинч заминимиз, осмонимиз.
30 январь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланади.
Тумандаги барча таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд кунига бағишлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, тумандаги Агротехнологиялар техникумида ҳам тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар давомида Муҳтарам Биринчи Президентимиз томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида тайёрланган видеофильмлар намойиш этилди. У киши томонидан жамиятимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида фахру ифтихор билан гапирилди. Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, ўзбек халқининг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси барчамизнинг қалбимизда абадий сақланиб қолишини, шу билан бирга, азиз Юртбошимизнинг улуғвор ишларини давом эттиришда халқимиз янада жипслашиб, ҳамжиҳатлик билан давом эттиришга астойдил бел боғлаганларини алоҳида таъкидладилар.
Баҳодир Эшбоев,
Агротехнологиялар техникуми психологи