Икки қўшни аёлга «Ҳимоя ордери» берилди

Давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган бўлиб, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёки бир гуруµ шахсларга нисбатан Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланишига сабаб бўладиган ҳужжат сифатида “Ҳимоя ордери” ни бериш тизими амалиётда жорий этилган.
Қумқўрғон тумани «Оқтом» маҳалла фуқарорлар йиғинида яшовчи фуқаролар бўлган қўшни аёллар ўзаро жанжаллашиб келишган. Арзимаган сабаблар билан бир-бирини ҳақорат қилишиб, уриш даражасига ҳам боришган. “Оқтом” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори лейтенант Жаҳонгир Тоғаев томонидан ушбу икки оила ўрганилди ҳамда аёлларга «Ҳимоя ордери» берилди.
И.Полвонова,
Туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори, подполковник