Бувижонлар мактаби аъзолари фаолиятидан

 

Инсонлар тақдири турфа кўринишдаги паст-баландликлардан иборатдир. Кимлардир ҳаёт йўлларида учраган қийинчиликларни сабр билан енгиб ўтса, баъзилар эса бардош бера олмай синовлар олдида осонгина таслим бўлишни афзал кўришади.
Тумандаги «Шерози» маҳалласида ажрим ёқасига келиб қолган оила вакиллари муаммолари ўрганилди. Қумқўрғон туманида ташкил этилган «Бувижонлар мактаби»аъзолари С. Валиева, И. Полвонова, Р. Менгзияевалар иштирокида ушбу оила яраштирилди. Фарзанд кулгуси янграган уйда қут барака ёғилади деган нақлга амал қилиб, ҳаётимиз қувончи бўлган фарзандларимизнинг маҳзун бўлишига, кўзларидан ёш оқишига йўл қўймайлик.