Туман ҳокими фуқароларни қабул қилди

Туман ҳокими Р. Гаппаров ҳафтанинг чоршанба куни фуқароларнинг қабулини ўтказиб, уларнинг мурожаатларини ўрганди. Тадбирда тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва рўйхатга ёзилган фуқаролар қатнашди.
Фуқаролар туман ҳокими билан юзма-юз суҳбат жараёнида ўзларини ўйлантираётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўради. Улар асосан моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш масалалари бўйича мурожаат қилди. Аксарият фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Айрим ҳолларда мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтирилди. Тегишли ташкилотларнинг раҳбарларига ўзларига тааллуқли мурожаатларни ҳал этиш топшириқлари берилди.