Маҳалла

2022 йил –
«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»
Ўзбекнинг луғатида,
Маҳалла, деган сўз бор.
Тафтли она қалбида?
Бебаҳо дур – меҳр бор.

Қурувчи ҳамда олим,
Чорвадор-у муаллим,
Яшашар аҳл, иноқ,
Ака-ю укаларим.

Янги-янги бинолар,
Атрофи чаман, гулзор.
Тўю томошаларга
Келишади меҳмонлар.

Яшнаб турган жойдир бу,
Тенги йўқ чиройдир бу.
Кабутарлар ин қурган
Ҳовли, уй, макондир бу.

Яна маҳалла йили
Ишга чорлади бизни.
Жума раис тинмайди
Тушунтирар юмушни.

Ёшу қари ҳашарда,
Бундай ҳаёт завқлида.
Жон фидолик зўр хислат,
Ҳеч ким турмас панада.

Шифохона таъмири,
Тез кунларда бошланар.
Элнинг хурсандчилиги,
Шодликларга уланар.

Ўрол АБРАЕВ,
Янгиер маҳалласи