Баскетболчи қизлар қувончи

Республикамизнинг олис туманидаги чекка қишлоқларда баскетбол спорт турини ривожлантириш асосий вазифалардан бири. Қишлоқ ёшларининг спорт билан шуғулланиши учун етарлича шарт-шароитлар яратилиб, мусобақаларга жалб этилаяпти. Бу амалда ўз натижаларини кўрсатаяпти. Чиройли, нафис, ранг-баранг спорт кийимларини кийган спортчиларни кўриб завқланаяпмиз. Нафосатимиз ривожланаяпти. 2013 йилда қишлоқ ёшларидан иборат туман Болалар-ўсмирлар спорт клуби қошида баскетбол тўгараги тузилди. Шу тўгарак мураббийси ва 2-мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Нилуфар Бобоева ва Қумқўрғон BMB  TRADE GROUP қизлар баскетбол жамоаси нафақат туманда, балки вилоят ва республика миқёсидаги мусобақаларда зафарларга эришмоқда.
2018, 2019, 2021 йилларда республика мусобақаларида қувонарли натижаларни қўлга киритди. Баскетболчи қизлар жамоасида Мусурмонова Мухлиса, Эшбоева Диёра, Ўролова Манзура, Ўролова Райҳона, Эшбоева Ойсулув, Чориева Дилчеҳра, Чориева Дилрабо, Раззоқова Мавлуда, Салимова Райҳона, Жумаева Моҳинур, Пардаева Чарос, Пардаева Мухлиса, Йўлдошева Гўзал, Тўрабоева Фарида, Маллаева Гулсанам, Аҳмедова Азиза, Ўролова Муслима республика мусобақаларида туманимиз ва вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилаяпти. Кўп марта фахрли ўринларни эгаллади.
Шунингдек, бизда туман ўсмирлар баскетбол жамоаси ҳам бор. Жамоа аъзоларидан Бозоров Элдор, Абдужабборов Азим, Назаров Фарруҳ, Хушбоқов Ҳусниддин, Сатторов Искандар, Бароқов Эркин, Ўрозов Муҳаммад, Ҳамроқулов Муҳаммадражаб, Ўрозов Сардор, Ибрагимов Муҳаммадамин, Турсоатов Зафар жисмоний-маънавий тайёргарлигини ривожлантираяпти. Улар ҳам вилоят ва республика мусобақаларида ғалабаларга эришмоқда.
Шуни мамнуният билан айтиш мумкинки, туманимиз баскетбол жамоасига республикамиздаги таниқли мутахассисларнинг назари тушди. Баскетболчи қизлар жамоасининг эришаётган натижаларидан қувонган BMB TRADE GROUP компанияси кузатув кенгаши раиси Маматқулов Бекзод Акмалович ва Ўзбекистон Бадиий Академияси асосчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, таниқли рассом, профессор Турсунали Қузиев 10 комплект спорт формаси, 10 дона баскетбол коптоги, 10 жуфт спорт оёқ кийимларини ҳомийлик ёрдами сифатида юборди. Бу саховатли инсонлар туманимиз баскетбол жамоасини қўллаб-қувватлаганлиги барчани хурсанд қилди. Биз Қумқўрғон BMB TG жамоаси бу очиқкўнгил, сахий, юртпарвар раҳбарларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳар бир ўйинда эришган ғалабамизни BMB TG компаниясига бағишлашга ваъда берамиз.
Ҳурмат ва миннатдорчилик билан жамоа бош мураббийси
    Нилуфар БОБОЕВА