Ёшлар ойлиги маънолар бойлиги

Ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро Кенгашининг 2020 йил 12 июнь кунидаги “Ёшлар ойлигини ўтказиш ва 30 июнь – Ёшлар кунини нишонлаш бўйича” йиғилиш баёни изчил амалга оширилмоқда. Ойлик доирасидаги тадбирлар хилма-хиллиги билан ёшлар эътиборини жалб этаяпти.
Икки марта “Вилоят ҳокими ва ёшлар учрашуви” бўлди. Бирида онлайн тарзда, иккинчисида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида юзма-юз мулоқот ўтказилди. 268 нафар ишсиз ёшларга ғалладан бўшаган далалардан ер ажратилиб, такрорий экин экишга шароит яратилди. Бир неча марта “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
“Беш ташаббус уйда” лойиҳаси доирасида барча йўналишлар бўйича онлайн танлов қизиқарли бўлди. Жумладан, АКТ бўйича “Ноёб ихтиролар”, “Энг ёш китобхон”, “Сурхоним куйлай сени” тадбирлари янгиликларга бойлиги билан ёдда қолди. Ёшлар ойлигида ишга жойлашган ёшларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида “Бунёдкор ёшлар меҳнат отрядлари” тадбири амалга оширилди. Бунда “Ботирали хусусий корхонаси”га сафарга чиқилиб, ишга жойлашган ёшларнинг шароитлари билан танишилди.
           Н. МУҲАММАДИЕВ