Жазо муддатларидан озод етилди

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябридаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларида” ги ПЈ-4006-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ЖИБ Қумқўрғон туман суди биносида очиқ суд мажлисида ЖИБ Шўрчи туман суди раиси М. Хакимов иштирокида туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида туриб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини ўтаётган, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва меҳнатга виждонан муносабатда бўлган 12 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатларидан илгари шартли равишда озод этилди.
Ушбу тоифа шахсларнинг келгусида қайта жиноят ва хуқуқбузарлик содир этмасликларини олдини олиш мақсадида хуқуқий маслаҳатлар ва ижтимоий ёрдамлар тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилди.

А. Қосимов,
туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант