Иш билан таъминланмаган, қарамоғида ногирон фарзанди бор, уй шароитида доимий даромад манбаига эга бўлмаган аёлларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сектор ҳудудларида ўрганишлар натижасига кўра, турмуш шароити оғир, кўмакка муҳтож аёллар рўйхати шакллантирилди. Унга кўра, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, тикувчилик билан шуғулланиш, бандлигини таъминлаш истагини билдирган 10 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, 4 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд аёллар оғирини енгил қилиш мақсадида эса маиший техника жиҳозлари топширилди.
Мазкур тадбирда туман ҳокими Р. Гаппаров иштирок этиб, совғаларни ўз эгаларига топширди.
Шунингдек, тиббий хизматга муҳтож 3 нафар аёлларга даволанишлари ва дори-дармон харид қилиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, 10 нафар яшаш шароити қийин аёлларга эса, уй-жойларини таъмирлашга ёрдам кўрсатиш режалаштирилди.