«Болалик сайёраси» номли хусусий мактабгача таълим ташкилоти очилди

Жорий йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Мазкур йиғилишда Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда карантин талабларига амал қилган ҳолда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилиши кўзда тутилган.
Тумандаги «Бўстон» маҳалласида “Болалик Сайёраси” давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилиши бўлиб ўтди. Туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари тадбирда иштирок этди.
Тадбиркор Равшан Турсоатов томонидан амалга оширилган 70 ўринли ушбу мактабгача таълим ташкилотининг лойиҳа қиймати 2 млрд 918 млн сўм бўлиб, 2 млрд 188 млн сўм имтиёзли кредит маблағ ажратилган бўлса, қолган қисми тадбиркорнинг ўз маблағи эвазига амалга оширилган.