Ҳайдовчилар учун янги қоидалар

Албатта билишингиз лозим!
2022 йил 1 мартдан бошлаб паспорт ёки ID – карта  бўлганида ушбу ҳужжатларни олиб юриши талаб этилмайди:
– ҳайдовчилик гувоҳномаси, тех паспорт, ишончнома, суғурта.
Ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар  орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали  фойдаланиши мумкин бўлади.
 Транспорт салонининг олд қисмига  монитор ўрнатганлик учун  жавобгарлик бекор қилинди.
Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида белгиланган тезликдан 5 км чегириб ташлаб жазо қўлланилади.
Европратакол шартлари бажарилган ҳолатда йўл транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарномани ЙПХ ходимларисиз тузиш  ҳам мумкин бўлади.
Европратакол  шартлари: Йўл транспорт ҳодисаси  натижасида жабрланувчилар ҳаракатни бошқариш мосламалари ёки бошқа мол – мулк шикастланиши бўлмаганида;
-иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;
-ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
-ҳодисада 2 та автомашина тўқнашган бўлса ва фақат транспорт воситалари шикастланган бўлса;
– иштирокчиларнинг фуқаролик  жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
– ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
– ҳайдовчилар маст ҳолда бўлмаса;
-транспорт воситаларининг шикастланиши низони келтириб чиқармаса; Ҳайдовчилардан қонун доирасида ҳаракатланишини сўраймиз.
    Нурбек БЕКМАТОВ,
Олтинсой туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, катта лейтенант