Янги тайинлов

Исаев Сайдали Алисаидович Қумқўрғон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Жорий йилнинг 28 май куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида тасдиқланди. Шу кунга қадар Исаев Сайдали Алисаидович туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, Сайдали Алисаидович 1985 йил 5 декабрда Қумқўрғон туманида туғилган. Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг инженер мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
Меҳнат фаолияти давомида қурилиш соҳасида турли вазифаларда, жумладан Қумқўрғон тумани архитектура ва қурилиш бўлими ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи техниги, Қумқўрғон тумани архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати