Туман ҳокимлигида Xотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 3-босқичида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Сурxондарё вилояти касаба уюшмалари вилоят Кенгаши раисининг ёшлар бўйича ўринбосари Шарофиддин Турдиев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Б. Жумаев, биринчи ўринбосари С. Валиевалар олиб боришди. Маҳалладаги бирорта ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар эътибордан четда қолиб кетмаслигини ҳамда «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганлар билан мувофиқлигини таъминлаш бўйича шахсий масъулият ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва маҳалла раислари зиммасига юклатилади. Туманда фаолият олиб бораётган маҳаллаларнинг маҳалла раисларининг xотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари таклиф ҳамда мулоҳазаларини билдиришди.