Бу синовли кунлар ортда қолажак

Юртимизда бўлаётган синовли пайтни бошимиздан кечирмоқдамиз. Сабр қилсак синовларни, албатта, енгиб ўтамиз. Бунинг учун энг аввало, карантин талабларига риоя қилган ҳолда уйда қолиб соғлигимизни асрашимиз керак. Юртбошимиз айтганларидек, ёш авлод бизнинг келажагимиз, эртамиз давомчиларидир.
Болажонларимизнинг ҳар бир ўтган куни, сония ва дақиқаларидан унумли фойдаланган ҳолда масофадан дарс ўтмоқдамиз. Келажагимиз давомчилари бўлган ёш авлодни билимли, доно ва ақлли қилиб тарбиялаяпмиз. Режа асосида мавзуларни мустақкамлаяпмиз. ўқувчиларнинг ақлини чархлаш учун турли хил саволлар, мавзуга оид таҳлиллардан фойдаланиб баҳолаяпмиз. Мавзуларни мустаҳкамлаш учун ўтилган мавзулар юзасидан назоратларни биргаликда бажараяпмиз.
Азиз ота-оналаримиздан илтимос қиламизки, севимли телеканалларимизда дарсларга бефарқ бўлмайлик. Биз сизлар билан ҳамкорликда иш олиб борсак ўйлаган орзуларимизга етамиз. Бахтли ҳаёт қўрғони учун ҳаракат қилмоғимиз зарур. Зеро, биз фарзандларимизнинг парлоқ келажаги учун муносиб ҳисса қўшган бўламиз!

МАСОФАДАН ЎҚИЙМИЗ

Юртимиз келажаги азиз ёшларим,
Осмонда чароғон нур қуёшларим,
Эртамиз эгаси доно бошларим,
Масофадан ўқиб оламиз билим.

Онлайн дарсларни бажаринг тезда,
Барча шароит бор ҳар ўғил, қизда,
Фақат хоҳиш бўлса ўз-ўзингизда,
Масофадан ўқиб оламиз билим.

Баракалла сўзин эшитинг тез-тез,
Ақлингизни чархлаб ечинг жуда тез,
Фойдаланиб қолинг ҳар ўтган шу кез,
Масофадан ўқиб оламиз билим.

Насиҳатим сиздек ёруғ юзларга,
Билимли, доно, ўғил-қизларга,
Юрт ишонди, ёшлар сизларга,
Масофадан ўқиб оламиз билим.

Гавҳар САМАТОВА,
тумандаги 21-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчиси