Коронавирус пандемияси сабаб ўқувчилар учун дарслар онлайн ўтказилаётган эди. Ниҳоят бу ўқув йили ҳам якунига етди.
Бу йил ўқувчилар орзиқиб кутган “Сўнгги қўнғироқ“ тадбирлари қай тартибда ўтказилди?
Карантин талабларига кўра бу йил мактабларда “Сўнгги қўнғироқ“ тадбирлари ўтказилмаслиги маълум қилинди. Бу битирувчи ўқувчиларнинг кайфиятига салбий таъсир этиши ҳам мумкин. Мактаб билан хайрлашув бир умр инсоннинг хотирасида сақланиб қоладиган тадбир. Аммо вазият шуни тақозо қиляпти.
ўқувчиларнинг кайфиятини кўтариш ва уларга ёқимли хотиралар тақдим этиш мақсадида “Uzreport TV”, Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорликда “Сўнгги қўнғироқ“ онлайн тадбирини ўтказишди.
“Сўнгги қўнғироқ“ онлайн тадбирида мактаб директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар битирувчиларни байрам билан онлайн тарзда табриклашди. Шунингдек, битирувчиларнинг ўзлари ҳам жонли эфирда ўз дўстлари ва устозларига тилаклар билдириш имконига эга бўлишди.
Тадбир ниҳоясида сўнгги қўнғироқ жаранглаб, “Хайр, мактабим“ қўшиғи биргаликда куйланди.
“Сўнгги қўнғироқ“ тадбири, айниқса, битирувчи ўқувчилар орзиқиб кутадиган тадбир. Шу боис бу йилги тадбир ҳам эсда қоларли бўлди.
Туман халқ таълими бўлими