Қумқўрғон туман Карантин-назорат блок постида вилоят йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларини ўтказаяпти.
Тун-у кун навбатчилик ташкил этилган. Эрталаб соат 6.00 дан кечки вақт 22.00 гача автомобиллар ҳаракатини назорат қилаяпти. Соат 22.00 дан бошлаб автомобиллар ўтиш жойи ёпилмоқда. Автомобиль ҳаракатланаётган вақтда унинг ичида 4 нафардан ортиқ киши бўлмаслиги, сариқ рангли йўналишдаги таксиларнинг салонида ҳайдовчи ўтирадиган қисми салофан билан тўсилиши, ёнида одам ўтирмаслиги, орқа ўтиргичда 3 нафардан зиёд киши жойлашмаслиги назоратга олинган. Акс ҳолда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вакили билан 54-сонли буйруқ асосида баённома тузилаяпти. Автомобиль вақтинча сақлаш майдонига қўйилаяпти.
Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходими узоқдан келаётган озиқ-овқат маҳсулотлари юкланган юк машиналарини тўлиқ, шаҳардан қатновчи автомашиналарни кунига бир марта коронавирус инфекциясига қарши дезинфекция қилаяпти. Ҳозиргача 400 нафар автомашина ҳайдовчисига карантин қоидасини бузганлиги, ҳужжатсиз бошқарганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекининг моддаларига асосан чора кўрилиб, маъмурий жарималарга тортилди.
Ш. АБДУЛХАЕВ,
Қумқўрғон тумани ЙПХХ бошлиғи