Медаллар муборак битирувчилар!

Умумтаълим мактабларида 2019-2020 ўқув йили ниҳоясига етиб, онлайн тарзда сўнгги қўнғироқ садолари янгради. Туманимиз бўйича жами 7169 нафар 9-11 синф битирувчилари таълим-тарбия жараёнларини якунлади. Шундан 3677 нафари 9 синфни, 3492 нафари 11 синфни битирди.
Яна шуниси қувончлики, бир гуруҳ мактаб битирувчилари умумтаълим фанларини ўрганишда юқори балларни олишга эришди. Бунинг натижасида олтин ва кумуш медаллари билан тақдирланди. 9 синф ўқувчиларидан 43 нафари олтин медалга, 1 нафари кумуш медалга лойиқ бўлди. 11 синф уқувчиларидан 16 нафари олтин медаль, 1 нафари кумуш медаль билан мукофотланди. Биз битирувчиларни, медалларнинг совриндорларини ўқув йили якунланганлиги ва мукофотларга сазовор бўлганлиги билан табриклаймиз.