Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ташаббуси “Даладан-дастурхонга” тамойили асосида жойларда ташкил этилаётган мини-маркет ёки турғун савдо дўконлар аҳолига ва ўз томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи оилаларга жуда қўл келмоқда. Юртимизда эълон қилинган карантин давридаги бу саъй-ҳаракатлар нарх-навонинг арзонлашишига ҳам хизмат қилаяпти.
Дастлаб, экспертларнинг фикрича Сурхондарё вилоятининг деҳқончиликдаги табиий иқлим шароити яқин 3 минг км радиусда учрамаслигини эътироф этсакда, сўнгра ана шу имкониятдан фойдаланган ҳолда ўзи ва юрти ободлиги учун ноз неъмат етиштираётган деҳқонларимизнинг меҳнатлари самарасини рақамларда изоҳласак;
Вилоятда 49,9 минг гектар томорқа ер майдони бўлиб, улардан 2,3 минг гектарда иссиқхона, 13 минг гектарда сабзавот ва 2,5 минг гектарда полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда.
Шунингдек, Қумқурғон туманида 61 та Маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллаларда 37.1 минг нафар хонадонларда 241.5 минг нафар фуқаролар истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу хонадонларда 6 513.0 гектар экин ер майдонлари мавжуд бўлиб ҳар бир қарич ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган натижасида, пиёз-2 344.6 гектар, картошка 1 563.1 гектар, сабзи-521.04 гектар, саримсоқпиёз 260.5 гектар, балгар қалампири 1137,06 гектар, карам 686.7 гектарда ҳамда ушбу майдонларга қўшимча равишта помидор, бодринг, тарвуз, қовун каби сабзавот ва полиз экинлари экиб халқимиз дастурхонига тортиқ қилинмоқда.
Шу кунга қадар туманда етиштирилган 5453.8 тонна Пиёз, 67.5 тонна Карам, 3.6 тонна Картошка, 5.3 тонна Балгар қалампири, 10.4 тонна Ош лавлаги ҳамда 3.8 тонна Кашнич, Укроп каби озуқага бой инсон иммун танқислигини зарурий ингиридиентлар билан тўлдирувчи микроэлементларга бой бўлган таббий усулда етиштирилган махсулотлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказий ва олис чекка ҳудудлари деҳқон бозорларига етказиб берилди ва берилмоқда.
Табиийки ана шу деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан ортганини экспортга йўналтириш ҳам омилкорликни талаб этади. Шу интилишдаги деҳқонларимизга бугун департамент ходимларининг ташаббуслари айни муддао бўлмоқда. Айни карантин даврида оиласи эҳтиёжидан ортган маҳсулотини деҳқон учун бозорга олиб бориш ташвишли ҳолат, етиштирган ноз неъматларини маҳалласидаги молаштирилган савдо дўконига топшириши эса масаланинг оддий ечими.
Ташкил этилган дўконларда 27 хил турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари аҳоли эҳтиёжи учун зарур шунингдек танлаш имкониятини берувчи товарлар ҳам мавжуд.
Таъкидлаш ўринлики Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ташаббуси билан “Даладан-дастурхонга” тамойили асосида ташкил этилаётган мини-маркет ёки турғун савдо дўконлар аҳолининг узоғини яқин қилиб, бозорларга ёки бошқа йирик савдо нуқталарига боришига ҳожат қолдирмаяпти.
Бугунги кунда аҳолини зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан кўчма савдо ярмаркалари, деҳқон бозорларида бирламчи озиқ овқат маҳсулотларининг улгуржи нархларда сотилиши таъминланаяпти. Шунингдек, маҳсулотларнинг биринчи қўл тамойили асосида Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларга арзон нархларда етказиб берилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Бир сўз билан айтганда, бугунги пандемия шароитида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи сунъий кўтарилиб кетмаслигининг олдини олиш борасидаги манзилли ишлар соҳа ходимлари томонидан вилоятнинг барча шаҳар ҳамда туманларида олиб борилаяпти.
А.И.Хушбақов,
Департаментнинг Қумқурғон туман бўлим бошлиғи
М.Примқулова,
Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори