Тарих ҳақиқати болаларимиз учун сув ҳаводек зарур. Тарих ҳақиқатини тўлалигича кейинги авлодга етказиш ҳар бир инсоннинг келажак олдидаги муқаддас бурчи ҳисобланади.
Қумқўрғон туманидаги умумтаълим мактабларида “Тарих” фан ойлиги доирасида мактабларда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2-мактабда 7-синф ўқувчилари ўртасида “Тарих билимдони” танлови, 9 синфларда очиқ дарслар, “Саналар тилга кирганда” каби тезкор савол ва жавоблар ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятларини намоён этмоқда.
Шунингдек, 2-умумтаълим мактабда ташкил этилган кўргазмали тадбир ўқувчиларда ёрқин таассурот қолдирди. Унда ўқувчилар томонидан буюк сиймоларнинг ўз ижодида эришган ютуқлари жаҳон тамаддунининг ривожига ҳисса қўшишдек ифтихорли жараёнлар бўйича тарихий сана кўринишлари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
Умумий айтганда “Тарих” фан ойлиги ўқувчиларнинг тарихий билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Юлдуз Худойқулова,
2-мактаб ўқитувчиси