Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги «Умумий ўрта ва ўрта маxсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сонли қарорига асосан, 2021 йил 2 декабрь куни Сурxондарё вилояти xалқ таълими бошқармаси 2-сонли Ҳайъат мажлисида таълим муассасалари рейтинги таҳлил қилинган. Унга асосан 2020 йил якунига кўра 7 та параметр бўйича вилоятдаги 933 та таълим муассасалари рейтинги аниқланиб, улар орасида тумандаги 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган иxтисослаштирилган мактаб-интернати вилоят миқёсида 3-ўринга сазовор бўлишди.
Шунга асосан 2021 йил 14 декабрь куни мактаб-интернати жамоасини рағбатлантириш мақсадида Сурxондарё вилояти xалқ таълими бошқармаси мутаxассиси Б. Бойматов ҳамда туман xалқ таълими бўлими мудири ўринбосари Ш. Номозовлар ташриф буюриб, мактаб-интернати директори Н. Xайдаровага Сурxондарё вилояти xалқ таълими бошқармасининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаларини топшириб, бу ютуқларда албатта, жамоанинг ўрни катта эканлигини таъкидлаб ўтди. Педагогик жамоанинг келгуси ишларига омадлар тилади.
А. ҚОСИМОВ,
туман 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган иxтисослаштирилган мактаб-интернати директор ўринбосари