ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА 2022 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИСЛОҲОТЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН ҲОКИМИ Р. ГАППАРОВНИНГ М У Р О Ж А А Т И

Ассалому Алайкум, Ҳурматли Депутатлар, Сессия иштирокчилари.

Туманда ҳурматли Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишлар ижросини таъминлаш ҳисобига қатор ишлар амалга оширилишига эришилди. Бу эса ўз навбатида ижтимоий соҳаларнинг ривожланишига, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига сабаб бўлди.

Хабарингиз борки сўнгги беш йил мобайнида юртимизнинг барча жабҳаларида янгиланиш, ривожланиш ва тадбиркорлик соҳаларида ижобий тарафга сезиларли даражада ўзгаришлар бўлмоқда, тадбиркорларга кенг йўл ва қулай шарт-шароитлар яратилиб келинмоқда. Бунга ҳеч бир шубҳасиз Ҳурматли Президентимизнинг оқилона сиёсати ҳамда яратиб бераётган шарт-шароитлари жуда каттадир.

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган Янги  Ўзбекистонни барпо этишимизда “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш – ҳар биримизнинг фаолиятимиздаги бош мезон бўлиши керак.

Шунинг учун ҳам тайёрланган 2022 йил учун туманнинг ижтимоий иктисодий  ривожлантириш дастури тумандаги ҳар бир аҳолининг талаб ва истакларини эътиборга олган бўлиши даркор.

Бугунги мурожаатномамда Қумқўрғон туманини келгуси   йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим вазифалари тўғрисида тўхталиб ўтсам.

Туманда 2020йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
369,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 131,1 фоизга ўсиши таъминланиб, (вилоятдаги улуши 6,7 фоиз) қишлоқ хўжалиги
2 трлн 99 млрд сўмни ташкил қилиб,  ўсиш суръати  106,8 фоиз, (вилоятдаги улуш – 10,5 фоиз),  қурилиш ҳажми 313,6 млрд сўмни, ўсиш суръати 113.7 фоиз (улуши 3.2 фоиз), чакана савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар ҳажми 513,6 млрд сўм– 101,5 фоиз (улуши
4,1 фоиз), ва хизмат кўрсатиш ҳажми 434,9 млрд сўм– 103,4 фоиз
(
5,5 фоиз)ни ташкил этган.

2021 йилнинг январь – октябрь ойларида саноат  маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 400.5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 106.3 фоизга бажарилган.

– Ҳалқ истеъмол моллари  63,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 100,1 фоизга бажарилган.

– Аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми  458,6 млрд. сўмни ташкил этиб ўтган йилга нисбатан  119,4 фоизга ўсиши таъминланган.

– Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ривожлантиришда
1 трлн 631
млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларии етиштирилиб, ўтган йилга нисбатан 105,6 фоизга ўсиши таъминланган.

– Ташқи савдо айланмаси 9 млн 668 минг доллар миқдорида амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан 130,1  фоизни ташкил этган. Шундан:

– Экспорт 7 млн 143 минг доллар миқдорида амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан 113,5 фоизни ташкил этган.

– Импорт 2 млн 524 минг доллар миқдорида амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан 2,2 фоизни ташкил этган.

– Чакана савдо айланмаси хажми 403,4 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан  107,3 фоизга ўсиши таъминланган.

– Пудрат ишлари ҳажми 171,2 млрд сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 107,4 фоизни ташкил этган.

Туман аҳолиси 2026 йилда 269,1 минг кишига 108,1  фоизга ўсиши кутилмоқда.

2022–2026 йилларда ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 260,8 фоизга ўсиши таъминланади.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида
2022–2026 йилларда туманда 4 та кичик саноат зоналари ташкил этилиб, 108 та лойиха шакллантирилади, 630 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Шундан 2022 йилда 2 та кичик саноат зоналари ташкил қилиниб, 56 та лойихада 325 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Ушбу кичик саноат зоналарига юқори қўшилган қиймат яратадиган инвестиция лойиҳалари, жумладан қайта ишлаш корхоналари жойлаштирилади.

2026 йилда саноат маҳсулотлари 1 трлн 173 млрд сўм, (ўсиш
111,1 фоиз), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 4 трлн 262 млрд сўм, (ўсиш 104,8 фоиз) қурилиш пудрат ишлари 471,4 млрд.сўм,
(ўсиш 107,2 фоиз) ва хизматлар 1 трлн 992 млрд сўмни, (ўсиш 112,9 фоиз)  экспорт 15,6 млн. долларни (ўсиш 105,5 фоиз) ташкил этиши, бюджет тушумлари 92,6 млрд. сўмни ташкил этиши режалаштирилган

Шундан 2022 йилда саноат маҳсулотлари 585,7 млрд сўм, (ўсиш
108,6 фоиз), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 2 трлн 817 млрд сўм, (ўсиш 103,8 фоиз) қурилиш пудрат ишлари 266,9 млрд.сўм,
(ўсиш 108,6 фоиз) ва хизматлар 864,0 млрд сўмни, (ўсиш 115,6 фоиз)  экспорт 12,3 млн. долларни (ўсиш 109,2 фоиз) ташкил этиши,бюджет тушумлари 63,3 млрд. сўмни ташкил этиши режалаштирилган.

  1. Ҳудудларни ривожлантириш стратегиясидан келиб чиққан ҳолда 2022 йилдаги туман ҳокимлигининг асосий вазифалари:

Доимий иш жойлари яратиш ва одамлар даромадини ошириш орқали камбағалликни қисқартириш:

 “Ёшлар дафтари” бўйича

Туманда ишсиз ёшларни иш билан таъминлашга қаратилган мутлақо янги тизим – “Ёшлар дафтари” жорий этилди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда молиявий манбалари аниқ белгиланган алоҳида “Ёшлар дафтари”жамғармалари ташкил этилди ҳамда Ҳукуматнинг
132-cон ва 250-сон қарорлари билан жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиблари белгиланди.

Йил бошидаги хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га 6 минг 428 нафар ёшлар киритилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кун ҳолатига 3715 нафар ёшлар дафтар бўйича электрон платформага киритилган. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2021 йил
15 декабр ҳолатига, 3 минг 690 нафар (99.3 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди.

Жумаладан,

–           405 нафари ишга жойлаштирилди;

–           338 нафарига ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида турли асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини субсидия тариқасида олиб берилди;

–           322 нафарини касб-ҳунарга ўқитилди;

–           288 нафарини 1+1 лойиҳаси доирасида тадбиркорлар ва ҳунармандларга бириктириш орқали бандлиги таъминланди;

–           637 нафарига тадбиркорлик қилишлари учун имтиёзли кредитмаблағлари ажратилди;

2049 нафарига 512 гектар ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин экиш учун ажратиш орқали бандлиги таъминланди.

Туманда ишсизлик даражаси 9,5 % ни (9436 нафар) ташкил этади.

Ишсизлик даражасини 2026 йилгача 7,8 % га тушириш учун 2022-2026 йилларда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади.

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш натижасида ишсизликни камайтириш мақсадида 2022 йилда жами 7,4 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали банд аҳоли сонини кўпайтириш.

2022 йилда 1446 та тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинади ва 4 мингдан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланади.

Жумладан:

– Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 2996 та лойихага 71,9 млрд сўм кредитлар ажратиш ҳисобига 1798 та янги иш ўринлари яратилади.

– Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 та лойиҳага 16 млрд сўм кредит ажратиш ҳисобига 100 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

– “Андижон” тажрибаси асосида 28 та “Етакчи” (Лидер) тадбиркорларни маҳаллаларга бириктириш ва уларга 56 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 560 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

–  397 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш ҳисобига
794 та янги иш ўринлари яратилади.

– Касбга йўналтириш ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун жами 79 та лойихага 1,9 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 415 та янги иш ўринлари яратилади.

1+1 тамойили асосида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 2022 йилда ҳудуддаги 145 нафар ёшларни туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига бириктириш асосида уларнинг бандлиги таъминланади.

– Тадбиркорлар ва туман аҳолиси учун 898 млн сўм субсидия маблағлари ажратиш ҳисобига 205 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари тизимини йўлга қўйиш, аҳолини бизнесга жалб қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича;

Туманда жами 61 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, янги ташкил этилаётган ҳоким ёрдамчиси лавозимларига 61 нафар иқтисодий тажрибага эга номзодлар танланиб, уларнинг 21 нафарини иқтисодий комплекс ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари рахбарлари, 17 нафари ўринбосарларини ва 23 нафари бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаб келаётган тажрибали номзодлар ташкил этади.

Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

а) маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни “хонадонбай” ўрганиш, жумладан аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш орқали маҳалла тўғрисида комплекс маълумотлар базаси (паспорти) ни шакллантириш;

б) маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича шаклланган ихтисослашуви ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ўсишини таъминлаш;

в) маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятларини йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредитлар олишга кўмаклашиш;

г) маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, кооперация асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган “етакчи” тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш ҳамда уларга мустақил тадбиркорлик билан шуғулланиш салоҳиятига эга бўлмаган аҳолини ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун бириктириш;

д) маҳалладаги иш билан банд бўлмаган аҳолининг тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланишини йўлга қўйиш мақсадида уларга иссиқхона қуриш, томорқасини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлиш, асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш, бино ва иншоотнинг ижара тўлови ҳамда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиши учун субсидиялар олишига кўмаклашиш;

е) маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га кирган ёшлар ва хотин-қизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;

ж) доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг иштиёқини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ва ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш;

з) маҳалладаги бўш бино ва ер майдонларини аниқлаб, уларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратиш бўйича тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш;

и) маҳалладаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммолар ва мурожаатларини (муҳандислик-коммуникация тизимларига уланиш ва улардан фойдаланиш, турли хил фаолиятни йўлга қўйиш учун рухсатномалар ва лицензиялар олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш ва бошқалар) тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишига кўмаклашиш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтириш чораларини кўриш;

к) маҳалладаги оилаларнинг моддий-ижтимоий аҳволи тўғрисидаги зарур бўлган маълумотларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот дастурига киритиб бориш.

Ҳурматли сессия иштирокчилари аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига тўхталар эканман авваламбор ижтимоий ҳимоя деганда нимани тушунишимиз кераклиги ҳақида тўхталмоқчиман.

Ижтимоий ҳимоя – ўзига боғлиқ бўлмаган равишда ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга нисбатан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам шакли бўлиб, кам таъминланган аҳоли қатламларига кўрсатиладиган хизматлар, нафақалар ва имтиёзларни кўзда тутади

Ижтимоий ҳимоя тадбирлари ёрдамида аҳолининг умумжамият ишлаб чиқариш жараёнида қандай қатнашишидан қатъи назар, аҳолининг маълум табақалари турмуш даражасини бирмунча (вақтинчалик ёки доимий) яхшилашдан иборатдир.

Ҳурматли Президентимизнинг бугунги кунда олиб бораётган оқилона сиёсатлари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилди ҳамда ушбу мақсадлар учун туманда бир ойда 12 минг 236 нафар кам таъминланган оилаларга 1 млрд 229 млн сўм болалар нафақаси ажратиб берилмоқда.

Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари
18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиши белгиланди ҳамда ушбу мақсадлар учун туманда бир ойда
516 нафар кам таъминланган оилаларга 137 млн сўм моддий ёрдам маблағлари ажратиб берилмоқда.

Тумандаги маҳаллаларнинг янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш бўйича;

Драйвер соҳалар – маҳалла аҳолиси даромадларини ошириш ва иш билан банд қилишда муҳим бўлган фаолият йўналишлари ҳисобланади. Драйвер соҳаларда келажак учун маҳалла аҳолиси даромадлари ва иш билан бандлигини ошириш орқали камбағалликни камайтиришда юқори имкониятга эга бўладиган соҳалар ҳамда фаолият турлари назарда тутилади.

Тумандаги жами 61 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги “ўсиш нуқталари” (драйвер) соҳалари аниқланган бўлиб, 36 та МФЙ ларнинг ўсиш нуқтаси “деҳқончилик” йўналишини, 3 та МФЙ ларнинг ўсиш нуқтаси “иссиқхоначилик” йўналишини, 11 та МФЙ ларнинг ўсиш нуқтаси “чорвачилик” йўналишини , 3 та МФЙ ларнинг ўсиш нуқтаси “паррандачилик” йўналишини,
7 та МФЙ ларнинг ўсиш нуқтаси “савдо ва хизмат кўрсатиш” йўналишини, 1 та МФЙ ларнинг ўсиш нуқтаси “узумчилик ва боғдорчилик” йўналишини ташкил этади.

Туманда қишлоқ хўжалиги ва томорқаларни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар;

Бугунги кунда туманимизда 1 та Пахтачилик ва 1 та Ғаллачилик йўналишидаги кластерлар фаолият юритиб келмоқда.

Хусусан, туманда фаолият кўрсатаётган “Termiz Jаyxun Gluster” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 мартдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 230-сонли қарорига асосан ташкил топган бўлиб, Қумқўрғон туманидан 7952 гектар майдонга чигит экиб, фермер хўжаликлари билан фючерс шартномаларини тузиб, фаолият кўрсатиб келмоқда.

2021 йил ҳосили учун 7952 гектар майдонга чигит экилиб,
27 минг 470 тонна пахта ҳосилини топшириш режалаштирилган бўлиб, “Termiz Jаyxun Gluster” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан мавсум давомида пахта етиштириш бўйича барча агротехник тадбирлар ўз муддатида ҳамда сифатли амалга оширилди, натижада 30 минг 254 тонна яъни 110,1 % пахта хом ашёси етиштирилди, ўртача ҳосилдорлик
38 центнерни ташкил этди.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида “Термез Жайхун Кластер” МЧЖ (Швейцария) RITER хорижий компанияси билан биргаликда тумандаги тўқимачилик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда. Йигирув, трикотаж, тўқув ва матони бўяшни ўз ичига олган мажмуанинг қиймати 35 млн.долларни ташкил этади.

Лойиҳани амалга оширишда мажмуа қурилиши учун 6 гектар ер майдони ажратилган. Лойиха ишлари олиб борилмокда.

Мажмуада инсон ресурсларини узлуксиз ривожлантириш ўқув маркази ташкил этилади.

Мазкур комплексда 1750 та янги иш ўрни яратилади. Тўқимачилик мажмуасининг қурилиши 2022 йилда бошланиб, 2024 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

2021 йилда «Bek agro eksport s» МЧЖ ғаллачилик кластери билан тумандаги фермер хўжаликлари фъючерс шартномаси тузган ҳолда фаолият юритиб келмоқда

2021 йилда 214 та фермер хўжаликлари томонидан 8183 гектар майдонга бошоқли дон экилиб давлатга 27549 тонна товар ва уруғлик дон топширилиб, давлат режаси 101,4 фоизга бажарилди.

2022 йил ҳосили учун 8183 гектар майдонга бошоқли дондан, ҳосилдорлиги 76,6 ц/га дан 62706 тонна ялпи ҳосил олиш режалаштирилган.

 

Оборотдан чиққан қишлоқ хўжалиги ерларини тиклаш ҳамда пахта ва ғалладан қисқартирилган майдонларни фуқароларга ажратиш бўйича;

 

2022 йилда 279 гектар фойдаланишдан чиққан ер майдонларини оборотга киритиш ҳисобига ва очиқ аукционлар орқали ўртача 3 гектардан ер ажратиб бериш ҳисобига 93 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Пахта ва ғалладан қисқартирилган 320 гектар ер майдонларини очиқ аукционлар орқали 10-15 сотихдан 10 йилга ижарага бериш ҳисобига 2139 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

 

Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

 

Туманимизда Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун 2021 йилда вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорлар манзилли рўйхати шакллантирилган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар 5 та МФЙлардаги 319 та хонадонларда 10 та тик суғориш қудуқлари қазиб берилди. Жорий йил якунига қадар жами бўлиб 16 та тик қудуқларни қазиб берилиши таъминланади.

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш

Қумқўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида янгидан ташкил этиладиган Инвестиция лойиҳалари доимий равишда ишлаб чиқилиб, амалда ўз натижаларини бериб келмоқда.

Жумладан, Қумқўрғон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида 2021-2022 йилларда туманда жами 82 та умумий қиймати 1,3 трлн.сўмлик лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 2027 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Шундан, 2021-йил давомида жами 46 та умумий қиймати
651,8 млрд.сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши хисобига
963 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Амалда, қиймати 206,3 млрд сўм бўлган 46 та лойиҳа амалга оширилиб, 434 та янги иш ўринлари яратилди. Бунинг натижасида бюджетга қўшимча 7,9 млрд сўм солиқ тушуми тушишига эришилди.

Маълумот учун; «Барака Савдо» МЧЖ Замонавий савдо комплекси ва маиший хизмат кўрсатиш нуқтасини ташкил этиш лойихаси умумий қиймати 76,0 млрд.сўм 350 та янги иш ўрни.

«Бизнес капитал» МЧЖ Ун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойихаси умумий қиймати 15,7 млрд.сўм 60 та янги иш ўрни.

«Термиз Жайхун Кластер» МЧЖ Томчилатиб суғоришни ташкил этиш лойихаси умумий қиймати 47,3 млрд.сўм 25 та янги иш ўрни.

2022 йил давомида Мазкур ишларни давом эттириш мақсадида жами 48 та умумий қиймати 834,6 млрд.сўмлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 1012 та янги иш ўрни ташкил этилади.

Маълумот учун»QUMTEKS INVEST» МЧЖ Тўқимачилик фабрикасини ташкил этиш (ип-калавадан – тайёр маҳсулотгача) лойихаси умумий қиймати 533,4 млрд.сўм 250 та янги иш ўрни.

Бундан ташқари жорий йилда туманда Тўғридан-тўғридан хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида қуйидаги ишларни амалга оширдик.

2020 йилда режа белгиланмаган бўлсада, амалда
6,0 млн.доллар (2,4 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва 3,6 млн. долларлик хорижий кредит линиялари асосида пул маблағлари) ўзлаштирилишига эришидик.

Маълумот учун;1. «SILK TOWN» МЧЖ қиймати 2,4 млн $ 200 та иш ўрни.

Аҳолининг уй-жой ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига  асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сонли Фармони бўйича 2021 йилда янги тизим асосида тумандаги “Дўстлик” МФЙ ҳудудидан лойиҳа қиймати 9 млрд 342 млн.сўмлик 2 та 5 қаватли 60 хонадонли арзонлаштирилган уй-жойлар қурилди

2022 йилда туманда янги лойиҳалар асосида 6 та 5 қаватли
120 хонадонли уй-жойларни қуришни режалаштирганмиз.

2022 йилда “Обод қишлоқ” дастури бўйича 2 та МФЙ “Нурли диёр” ва “Исломобод” маҳаллари танлаб олинган бўлиб, дастур бўйича жами 24 млрд 308 млн сўм ажратилиши белгиланган бўлиб, шундан Республика бюджетидан 16 млрд 531 млн сўм, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 млрд 468 млн сўм, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан 1 млрд 160 млн сўм, «Ҳудудгаз таъминот» АЖ маблағлари ҳисобидан 40 млн сўм, Тоза ҳудуд ДУК маблағлари ҳисобидан 30 млн сўм, Ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан 405 млн сўм. Тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан 600 млн сўм миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Ажратилган маблағлар ҳисобидан жами 50 км йўллар таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 44 км йўллар шағаллаштирилади ва 6 км йўлларни асфалтлаштириш режалаштирилган.

Ичимлик суви бўйича 15 км янги тармоқ қуриш, 1 дона сув иншооти қуриш, 1 дона сув иншоотини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш мақсадида 300 дона янги таянч устунлари ўрнатиш, 12 км янги тармоқлар тортиш, 4 дона янги трансформаторлар ўрнатиш режалаштирилган.

Мазкур маҳаллалардаги 2 та мактабни мукаммал таъмирлаш, 1 та маданият марказини мукаммал таъмирлаш, 2 та МФЙ идорасини янгидан қуриш режалаштирилган.

Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” дастурига тушмаган МФЙ ларда 2022 йил давомида жами 35,2 млрд сўм маблағ эвазига 47 км автомобил йўллари таъмирланади, шундан умумфойданувдаги йўллар 21 км, ички йўллар 26 км ташкил қилади.

Ичимлик суви ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича 2022 йилда қиймати 5,2 млрд сўмлик 4 та МФЙ да (Шерозий, Ғалаба, Тўда ва Ачамойли)
50 км ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 4 та ичимлик суви иншооти янгидан қурилиб сув таъминоти яхшиланади.

2022 йилда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси
76 фоизга, 2026 йилга бориб эса 83 фоизга таъминланади.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича туманда 2022 йилда
72 км янги тармоқлар тортилади, 22 дона янги трансформаторлар ўрнатилади.

Яшил макон умуммиллий лойихаси доирасида амалга оширилган ишлар бўйича;

Туманда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида жами 1 млн 69 минг та манзарали, мевали дарахт кўчатлари экишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, шундан 2021 йил куз ойларига 405 минг та кўчат экиш режалаштирилган бўлиб, амалда 405,2 минг та кўчатлар экилган.

Экилган кўчатларнинг 4,8 минг таси умумфойдаланишдаги автомобил йўллари ёқасига 36,7 минг таси қишлоқ хўжалиги ерларида ихота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда, 146,9 минг таси фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларида, 25,8 минг таси таълим муассасаларида, 7,6 минг таси мактабгача таълим муассасаларида, 7,5 минг таси соғлиқни сақлаш муассасаларида, 175,9 минг таси бошқа корхона ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларида экилиши таъминланди.

Мактабгача таълими тизими бўйича;

Хусусан туманда 2017 йилда фақат давлат мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, уларнинг сони 18 та эди холос.

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ҳозирда Қумқўрғон туманида жами 128 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган тўрт йилга нисбаттан 110 тага кўп яни
711 фоизга ўсиш демакдир.

Жумладан, Давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони
25 тага, давлат хусусий-шерикчилик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 14 тага ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони 128 тага етказилди. Натижада, тумандаги
3-7 ёшгача бўлган болаларни қамров даражаси 2017 йилдаги
10,6 фоиздан 43,5 фоизга оширилди.

Жумладан, ҳозирги вақтда 21 минг 71 нафар боғча ёшидаги болалардан 9 минг 176 нафари қамраб олинган бўлиб, йил якунига қадар яна 1 та давлат ва 5 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ишга тушириш ҳисобига қўшимча 250 нафар болаларни қамраб олиш ҳамда қамров даражасини 45 фоизга етказиш режалаштирилган.

Жорий йил давомида тумандаги мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник базасини яхшилаш ва уларда таълим олувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 7-23-сонли мактабгача таълим ташкилотларини давлат дастури асосида реконструция қилиниб, фойдаланишга топширилган бўлса, 24-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланди. Шу билан бирга тумандаги “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 1 та 100 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан қуриб ўз фаолиятини бошлади.

Шунингдек, Меҳробод маҳалла фуқаролар йиғинида 1 та 120 ўринга мўлжалланган сендвич панелли мактабгача таълим ташкилоти қурилиши ишлари ўз якунига етиб қолди.

Туманда 2022 йилда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш мақсадида 1405 ўринга мўлжалланган янги 41 та мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади, шундан давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 4 тани (480 ўрин), нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 37 тани (925 ўрин) ташкил этади. 2022 йил якунига бориб, қамров даражаси 53 фоизни ташкил қилса, 2026 йил якунига бориб бу кўрсаткич 61 фоизни ташкил қилади.

 

Халқ таълими тизими бўйича;

Туман халқ таълими бўлимига қарашли 82 та умумтаълим мактаблари, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 2 та мактаб-интернати, “Баркамол авлод” болалар мактаби, жами 85 та таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда.

Ушбу таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилида
45 минг 560 нафар ўқувчилар таҳсил олишмоқда.

Тумандаги 84 та умумтаълим мактабларининг қуввати 35 минг 784 ўрин бўлиб, 45 минг 560 нафар ўқувчилар сонига нисбатан
1,27 коэффициентни ташкил этади.

2021 йил октябрь ойи ҳолатига умумий ўрта таълим мактабларини 11-синфларини битирган 3 минг 522 нафар битирувчиларнинг 812 нафари яъни 23.1 фоизи олий таълим муассасаларига қабул қилинган.

Туманда таълим соҳасида амалга оширилган ишлар натижасида 11-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати Республика миллий рейтингида 16-поғонани (вилоятда 1-ўрин) эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илф-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги кенгайтирилган тарзда ўтказилган 86-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан;

Миллий ўқув дастурини тажри бадан ўтказиш мақсадида тумандаги 33-сонли умумтаълим мактабида семинар тренинг ўтказилди.

Шунингдек тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабини математика фанига, 49-сонли умумтаълим мактабини информатика ва ахборот технологиялари фанига, 33-сонли умумтаълим мактабини кимё ва биология фанларига, 23-сонли умумтаълим мактабини физика фанига  ихтисослаштирилган таянч мактабига айлантириш бўйича тавсиялар берилган.

2021 ўқув йилида Коэффициенти юқори бўлган мактаблар навбатлилигини пасайтириш ва аҳолининг демографик ўсишини инобатга олган ҳолда тумандаги «Хўжа қишлоқ» маҳалласидаги
64-сонли мактабига қўшимча 300 ўринли, “Истиқлол” маҳалласидаги 69-сонли умумтаълим мактабига 176 ўринли бино қурилиб битказилди.

Шунингдек, тумандаги 17-сонли ҳамда 27-сонли умумтаълим мактаблари “Обод қишлоқ” дастури доирасида мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

2022 йилда туманда жами 3 та мактаб мукаммал таъмирланиши ва реконструкция қилиниши кўзда тутилган.

 

Хурматли сессия иштирокчилари, аҳолини соғлом турмуш даражасини таъминлаш, уларга тиббий хизматлар сифатини ва қулайлигини ошириш долзарб масалалардан бири хисобланади.

 

Туманда жами тиббиёт муассасалари сони 12 та, шулардан
1 та марказий шифохона, 1 та Кўп тармоқли марказий поликлиника,
7 та оилавий поликлиника, 3 та оилавий шифокорлик пункти, 1 та туман ДСЭОМ аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасига 2021 йил давомида кўп тармоқли марказий поликлиника филиалини таъмирлаш учун 100 млн,
37-сонли оилавий поликлиниканинг Боймоқли филиалини таъмирлаш ҳаражатлари учун 150 млн, соғлиқни сақлаш тизимидаги умумий амалиёт шифокорлари ҳамда патронаж ҳамшираларга қўшимча тўловлар тўлаш мақсадида 629 млн сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилди.

2021 йилдан бошлаб тумандаги аҳолини хатловдан ва антипометрия текширувидан ўтказиш мақсадида малакали шифокорлар ҳамширалардан иборат 60 та тиббий бригада ташкил этилиб, беморларни бепул қабул қилиниши бўйича маҳаллаларда эълон бериш, шифокорларнинг сайёр қабулларини ташкил этиш ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва режа-графиклар ишлаб чиқилиб тасдиқланди. Бунда, аҳолини тўлиқ антропометриядан ўтказиш учун ташкил этилган гуруҳларни таъминлаш мақсадида жихозлар сотиб олиш учун махаллий бюджет хисобидан босқичма босқич маблағ ажратиб борилмоқда.

2022 йилда туманда 1 та 50 ўринли хусусий тиббиёт муассасасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва очиқлигини таъминлаш бўйича;

Жорий йилнинг ўтган дарида Халқ депутатлари туман Кегашининг 15 маратаба сессия ўтказилган бўлиб, 97 та масала кўрилиди, шундан 33 маротаба туман ҳокимининг, сектор раҳбарларининг, ташкилот ва корхоналарнинг хисоботлари,  13 маротаба Суд, Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси ҳамда Адлия бўлимининг ахбороти, 9 та масаланинг муҳокамаси ҳамда 38 та бошқа масалаллар эшитилди.

 

Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича;

 

Ҳозирги кунда Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудлардаги  бўлимлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сонининг босқичма-босқич ортиб боришига қарамасдан ва хизматларнинг тезкор шаффоф ва сифатли кўрсатилиши нуқтаи назаридан ўтган қисқа давр мобайнида Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритаётган хамкасбларимиз билан биргаликда ҳалқимизнинг тўла ишончини қозона олдик десак бу ҳам тўғри бўлади. Жумладан бизнинг   Қумқўрғон туман Давлат хизматлари маркази томонидан  ўтган 2021-йил ўтган 9 ойи мобайнида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича  жисмоний шахслар томонидан жами янгидан 540 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди. Ҳозирда  Қумқўрғон туманида жами 1032 та жисмоний шахс кўринишидаги тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. 2021-йилнинг  9 ойида 337 та юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган бўлса, уларнинг 66 таси оилавий корхоналар, 63 таси фермер хўжаликлари, 121 таси масъулияти чекланган жамиятлари, 5 таси ишлаб чиқариш кооперативи ва 82 таси бошқа юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Қумқўрғон туманида Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 2021 йилнинг 9 ойи бўйича 28528 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлса улардан энг кўп келиб тушаётган хизматлардан жисмоний шахсларга стирини аниқлаш хизмати бўйича 13935 та, болаларни давлат мактабгача таълим муассасига жойлаштириш хизмати бўйича 2214 та, кадастр паспортини шакллантириш хизмати бўйича 2311  та, фуқарони жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга қўйиш хизмати бўйича 1720 та,  кўчмас мулк объектларига бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш 1072 тани  ва бошқа хизматларни кўрсатишга тўғри келади.

 

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва камайтириш бўйича кўрилаётган чоралар;

Биз раҳбарларни ҳамда барча соҳа вакилларининг яна битта олдимизга қўйган асосий вазифалардан бири бу жиноятларнинг камайтириш, Ёшларни жиноятга қўл урушини олдини олиш хисобланади.

Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевниниг раҳбарлиги остида мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Жамоат хавфсизлигини ишончли таъминлаш – бу кундалик фаолиятимиз бўлиб, бунда ҳар дақиқа, ҳар куни ҳудуддаги криминоген вазиятни таҳлил қилиб, тезкорлик билан муносабат билдиришимиз даркор.

Бунинг учун барча ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамаоатчилик ташкилотларининг масъул раҳбарлари ўзларига белгилаб берилган вазифани сўзсиз бажариши лозимлигини бир дақиқа бўлса ҳам унутмаслиги кераклиги ҳақида Давлатимиз раҳбари бир неча маротаба қайд этганлар.

Шу мақсадда, ўтган қисқа давр ичида, Юртбошимиз томонидан Ички ишлар органлари тизимида туб ислоҳатлар амалга оширилди ва қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Туманда жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида, “Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати” янги тизими йўлга қўйилиб, барча ишлар шу асосда ташкиллаштирилди.

Видео кузатув мосламалари ўрнатилмаган кўча, бозор ва дўконларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларга видео кузатув мосламалари ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

Туманимизда умумий жиноятчилик ўтган йилнинг мос даврига  нисбатан 77 тага (151-228), яъни 51% га ошган бўлиб, таҳлиллар асосан фирибгарлик, ўғирлик ва безорилик жиноятлари ошганлигини кўрсатмоқда. Шу сабабли ўғирлик содир этилган маҳаллаларда туман Ички ишлар бўлими раҳбарияти кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда аҳоли ўртасида ”Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма” шиори остида тарғибот-ташвиқот ташвиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳар чоркда йўл хариталари ишлаб чиқилиб, жиноят содир этилгандан кейин унинг оқибатларига эмас, балки жиноятларнинг  барвақт  олдини олиш ва келиб чиқишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришда замонавий технологиялардан самарали фойдаланишни режалаштириб олдик.

Шунингдек, барча маҳаллаларда, яъни чорраҳалар, жамоат жойлари ва жиноят ўчоқлари қайта  белгиланиб, видео кузатув камералари ўрнатиш, барча видео кузатув камераларини туман ИИБнинг навбатчилик қисмидан туриб назорат қилиб борилиши режалаштириб олинди.

Маҳаллалардаги нотинч оилалардаги ёшларни тарбиясини, хулқ-атвори, юриш туриши батафсил ўрганилиб, тарбияси оғир ва жиноят содир этишга мойил  ҳамда бошқа тоифадаги шахсларга туман ИИБнинг ходимлари мураббий сифатида бириктирилиб, профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор уларнинг бирор касбга бўлган қизиқишини уйғотиш ва ишга жойлаштиришга қаратилмоқда.

Ҳар бир маҳаллада ёшлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларни қийнаётган муаммолар аниқланиб, ечимини топиш чоралари кўрилмоқда.

Уларни ўқишга, ишга кириш бўйича қўйилган талаблар, имтиёзлар бўйича маълумот берилиб, жиноят йўлига кириб кетмаслик учун жиноят учун жазо муқаррар эканлигини тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Туман худудидаги мавжуд 61 та махаллаларнинг 7 тасида жиноятлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайишига эришилган бўлса, 23 та маҳалла фуқаролар йиғинларида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

 Ҳурматли депутатлар, Сессия иштирокчилари, жорий йил якуни ҳамда яқинлашиб келаётган 2022 йилда Қумқўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда, аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашда туманнинг инфратузилмасини янада яхшилашда барча имкониятларимни сафарбар қиламан. Бунинг учун менга имкониятларим етарли деб хисоботимни тугатаман.

 Эътиборингиз учун Рахмат.