Тумандаги уй-жой билан боғлиқ низолар кўп учраётган маҳаллалардан бири Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.Ушбу тадбирда Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди, туман ҳокимлиги, Дўстлик МФЙ ходимлари ва фуқаролари иштирок этишди.
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди 4 та туман (Қумқўрғон, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон) да фуқаролик ишлари билан боғлиқ низоларни кўриб чиқади.
Шунингдек, ФИБ Қумқўрғон туманлараро судида уй-жой билан боғлик низолар (уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш, уй-жойдан мажбурий тартибда чиқариш, ноқонуний қурилган уй-жойларни мажбурийтартибда буздириш, уй-жойга нисбатан мерос ҳуқуқини белгилаш ва ҳ.з) ҳам муҳокама қилиниб, тегишли тартибда суднинг ҳал қилув қарорлари қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади. Худди шу мазмундаги фуқаролик иши ҳозирги кунда судда кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, уй-жойларни нотариал тартибда олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш юзасидан ҳам кўплаб низолар келиб чиқади ва судга мурожаат қилинади.
Ушбу тоифадаги ишларни судлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунларга ҳамда норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда кўриб чиқишади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Уй жой кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти”, “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти”, “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти” ҳақидаги ва бошқа Пленум қарорларига асосланган ҳолда кўриб чиқишади. Чуни назарда тутиш жоизки, уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар судларга тааллуқлидир, нафақат мулк ҳуқуқи билан балким уйдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган ҳолатлар ҳам судларда кўрилади.
Мазкур ҳолат Уй-жой кодексининг 32-моддасида қайд этилган бўлиб, агар уларни уйга кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги хоналардан, квартиралардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар-жойга ўзларининг вояга этмаган фарзандларини кўчириб киритишлари, оиланинг бошқа аъзоларини эса уйга (квартирага), мулкдорнинг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам, уларда турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Яъни мулкдор билан бирга уйда яшовчи қолган оила аъзоларининг ҳуқуқлари ҳам қонун билан ҳимоя
қилинганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, турар жойда олти ойдан ортиқ вақт давомида сабабсиз узсиз сабабларга кўра уйда яшамаганлиги аниқланган тақдирда судлар томонидан шахс уйдан фойдаланиш ҳуқуқин йўқотган деб топилиши мумкин, агарда ушбу мазмундаги даъво ариза билан судга мурожаат қилинган бўлса.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, уй-жойлар билан боғлиқ низолар бўлмаслиги учун барча фуқаролар ўз ҳуқуқларини лозим даражада амалга оширишлари, яъни бунда уйга нисбатан мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи ҳужжатларни қонун талаби доирасида шакллантиришлари, кўчмас мулкларга нисбатан қонунда нотариал тартибда тасдиқланиши ҳамда мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтиши талаб қилинади, ушбу ҳужжатлар шакллантириши ҳамда унда яшовчиларнинг, яъни ҳар бир шахс ўз ҳуқуқларини амалга оширганда бошқа шахсларнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқларини поймол қилмаслиги кераклиги ҳақидаги қоидаларга амал қилган ҳолда ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари эътироф этилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон
туманлараро суди судьяси М.Аллаярова
Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Ф.Холтураев