СИЗЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДАСИЗ !

Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланади.
Шу муносабат билан
Қумқўрғон тумани 27-сонли инглиз тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб маъмурияти томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган 3 нафар ўқувчилар ҳолидан хабар олинди .Ушбу ўқувчиларнинг орасида иқтидорли ўқувчи Ахмадова Ноиланинг тасвирий санъат йу‌налишидаги ижодий ишлари алоҳида таҳсинга сазовор.
Қуйида Ноиланинг ишларидан намуналар келтирилган.