«ENJOY ENGLISH» ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ноябрь ойи инглиз тили фан ойлиги муносабати билан Қумқўрғон тумани 1-сон умумтаълим мактабида инглиз тили фани ўқитувчиси томонидан «ENJOY ENGLISH» деб номланган тадбир ташкил этилди.
Ушбу тадбирда мактабнинг инглиз тили тўгараги қатнашчилари ўзларининг инглиз тилидан билимларини турли саҳна кўринишлари орқали, шеърлар, инглизча қўшиқлар ва рақслари билан намойиш этишди. Ўқувчиларнинг чиқишлари барчага байрамона кайфият улашди.
Тадбир давомида томошабинлар ҳам викторина саволларида иштирок этишди.
Фаол иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.
Нигора Бозорова,
1-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси