Мактабларда – фан ойликлари

 

Юртимизда хорижий тилларни ўрганишга бўлган талаб кун сайин ошиб бормоқда. Рус тили, инглиз тили, немис тили шулар жумласидандир. Маълумки ноябрь ойида мактабларда хорижий тиллар фан ойлиги бўлиб ўтмоқда. Ойлик доирасида турли тадбирлар, очиқ дарслар, танловлар ўтказилмоқда. 33-мактабда фан ойлиги муносабати билан “Eleven,twelve»мавзусида бир соатлик навбатдаги очиқ дарс бўлиб ўтди.
Ўқувчилар томонидан доимгидек катта иштиёқ ва қизиқиш билан кутиб олинган ушбу дарсда барча синф ўқувчилари ўз билимларини намойиш қилиб, инглиз тилидаги ўзлари тайёрлаган қўшиқлар, шеърлар ва турли саҳна кўринишлари билан фаол иштирок этдилар. Хусусан, қизиқарли ташкил этилган машғулотда ўқувчилар томонидан инглиз матнлар ҳам ўқиб берилди.
Дарсда фаол иштирок этган ўқувчилар ўқитувчи томонидан рағбатлантирилди.
Бу каби ўтказилаётган машғулотларда ўқувчилар ўз билимларини янада мустаҳкамламоқдалар.
Насиба Пардаева,
33-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси