Беш ташаббус – имкониятлар дебочаси

Ёшлар миллатнинг суянчи ва эртасидир. Уларнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқдир. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади.”Беш муҳим ташаббус” орқали кўплаб ёш истеъдодли ўқувчилар аниқланмоқда.
Тумандаги 30-мактабда «Беш ташаббус – беш имконият» шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар спорт машғулотлари, мусиқий чиқишлар, қўғирчоқ театрларини намойиш этишди. Қиз бола бир оиланинг бекасидир. Уларни ёшлигиданоқ ҳунарга ўргатиш даркор. Тикувчилик тўгараги аъзолари ўзлари яратган маҳсулотлар билан иштирок этишди. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ёш авлодни тарбиялаш ишларига бундай аниқ ва мақсадли ёндашув, тизимли ва тартибли, қатъий муносабатни кўриб, ҳар бир ёш юрти ва юртбошисидан, жамият ва ундаги ўзгаришлардан фахр-ифтихорга тўлиши шубҳасиздир.
Дилноза Мўминова,
туман Кенгаши депутати