? 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни
Жаҳон ҳамжамиятини огоҳликка чақириш, аҳолининг орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек, бу дардга чалинган инсонларга тиббий, моддий ва руҳий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида 1988 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳар йилнинг 1 декабрь санаси Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни деб эълон қилинган.
БМТнинг ОИТСга қарши кураш ташкилоти (UNAIDS) ташаббуси билан жорий йилда бу сана “Халқаро ҳамжиҳатлик, умумий масъулият” шиори остида ўтказилмоқда.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда ОИТСга чалинган беморлар сони 38 миллион кишидан ошади. Биргина ўтган 2019 йилда бу касаллик 690 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган.