Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, уларда Ватанга мухаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП Кенгаши томонидан ташкил этилган «КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНИ» кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичида фахрли 2-ўринни Қумқўрғон тумани «Агротехнологиялар» техникуми 2-босқич талабаси ЭРГАШЕВ ЖАҲОНГИР УЛУҒБЕК ЎҒЛИ эгаллади.