ТУМАНИМИЗДА АСАЛАРИЧИЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА

Асалари бежизга етти хазинанинг бири, деб ҳисобланмайди. Ҳақиқатан ҳам бу ҳашаротнинг фойдаси жуда катта. Қумқўрғон тумани “Тўғон” маҳалласида яшовчи Фахриддин Рахмонов 20 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади. Фахриддин ака асаларичиликка қизиқиши туфайли дастлаб икки оила асалари парвариши билан бошлаган бўлса, бугунга келиб, асалари оиласи 100 тага етди.

Ҳар мавсумда ўртача 500- 800 килограммгача асал олади. Оилавий эҳтиёжлардан ортгани эса, албатта рўзғор учун қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.
Хонадон соҳиби билан суҳбатлашар эканмиз, қаҳрамонимиз, ҳар бир хонадонда камида икки қутидан асалари боқишни тавсия қилди, сабаби оилада аъзоларининг саломатлиги учун кони фойда бўлиши баробарида табиатни асрашга ҳам беқиёс ҳиссаси борлигини айтиб ўтди.

Барчага маълум, асалари ўсимлик ва дарахтларни чанглантиришда муҳим воситачи ҳисобланади.