Муҳтарам Юртбошимиз раислигида 2021 йил 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 ноябрдаги 07/1-2678-сонли топшириғи ишлаб чиқилди. Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Биз яшил макон яратишга ўз ҳиссамизни қўшамиз» шиори остида ободлик тадбири бошланди. 2021 йил 9-10 ноябрь кунларида «Яшил макон-бизнинг макон» акцияси доирасида 50 дона арча дараxти ва 2000 мингга яқин турли xил гул кўчатлари экилди.
Т. ШАЙМАНОВ,
Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйи ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари