ҚУМҚЎРҒОНДА ЙИРИК ЛОЙИҲА «SILK TAWN” ПИЛЛАЧИЛИК КОМПЛЕКСИ ҲАМДА ТУТ ПЛАНТАЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

“Бировнинг бергани – кўргулик, меҳнатнинг бергани – тўйгулик“, деб бежизга айтишмаган халқимиз. Меҳнат қилган инсоннинг оиласи тинч, дастурхони тўкин бўлади. Юртимизда аҳолининг бандлигини таъминлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Бу борада туманда ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлмоқда, янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали бандлик масалаларига ижобий ечим бўлмоқда. Туманда яна бир йирик лойиҳага қўл урилди. Пиллачилик соҳасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, экспорт миқдорини ошириш мақсадида «Silk Tawn» МЧЖ томонидан пиллачиликни ташкил этиш ва пиллага дастлабки ишлов бериш лойиҳаси амалга оширилиш режалаштирилган. Айтиш мумкинки биринчи қадамлар ҳам бошлаб юборилди.
Мазкур лойиҳа учун”Боғаро” маҳалласи ҳудудидан 9,8 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, ушбу ҳудудга ипак қурти озуқа базасини кўпайтириш учун янги тут плантациясига 70 минг дона тут кўчат экиш ишлари амалга оширилди.
Хабарингиз бор, Давлат раҳбарининг ташаббуси билан “ Яшил майдон” умуммиллий лойиҳаси илгари сурилди. Янги тут плантациясининг ташкил этилиши шу каби эзгу ташаббусларнинг давоми дейиш мумкин. Қумқўрғон туманида бошланган хайрли ишлар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов туманимизга ташриф буюрди. Қумқўрғон туман ҳокими Р. Гаппаров ҳамроҳлигида журналист ва блогерлар янги ташкил этилаётган тутзорга тут кўчати экиш жараёнлари билан яқиндан танишди ва дарахт экиш ишларида ўз ҳиссаларини қўшишди.
Тадбир давомида ташкил этилаётган янги йирик лойиҳалар билан таништириш мақсадида республика ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ҳам ташкил этилди. Журналист ва блогерлар пиллачилликни ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган » Silk Tawn » пиллачиллик комплекси ҳамда янги тут плантацияси билан ташишдилар. Пресс-тур қатнашчиларига амалга оширилаётган лойиҳа бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, » Silk Tawn » МЧЖ томонидан пиллачиликни ташкил этиш ва пиллага дастлабки ишлов бериш лойиҳасининг умумий қиймати 27 миллиард 90 миллион сўмни ташкил этади.
Туманимизда бу каби йирик лойиҳаларнинг амалга ошиши турмушимизнинг фаровон бўлиши, дастурхонларимизнинг обод бўлиши, юртимизнинг ривожланиши учун хизмат қилади, албатта.
Нигора ЖУМАЕВА