«Чарм тўп» футбол мусобақаси ғолиблари

Мамлакатимизда спорт мактаблари фаолиятини янги босқичга кўтариш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтиришга эътибор қаратилмоқда.
15-16 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилиб келинмоқда.
“ Чарм тўп” футбол мусобақасида 15-16 ёшлилар беллашиб, вилоят босқичида 1 ўринни Қумқўрғон тумани ёшлари жамоаси қўлга киритишди. Ғолиб бўлган туманимиз ёшлари Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Жамоамиз ёшларига омад тилаб қоламиз.
Акбар Сафаров,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими кексалар, фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича етакчи мутахассиси