«Анор-2021» вилоят босқичи ўтказилди

«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Республика миллий кўрик-танловининг Сурxондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ҳокимининг xотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари З. Xидирова кириш сўзи билан очиб берди.
Ушбу танловда Қумқўрғон туманидан икки нафар иштирокчи қатнашди. «Анор-2021» миллий кўрик-танловининг Республика босқичида тумандошимиз «Умидаxоним ширинликлари» МЧЖ раµбари Аманова Матлуба иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ғолиб бўлган иштирокчимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Музаффарова Беккам ая «Анор-2021» миллий кўрик-танловининг фаол иштирокчиси сифатида сертификат билан тақдирланди. Қумқўрғон туман ҳокимининг xотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С. Валиева ассоциация томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.