Саломатлигимиз посбонлари эъзозда

Азалдан ўзининг билими, истеъдоди ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳмати ва эзгу ишга бағишлаган замонамиз қаҳрамонлари бўлган касб эгалари тиббиёт xодимларидир.
Туманда «Тиббиёт xодимлари» куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Туман ҳокими Р. Гаппаров касб байрами тантанасини очиб берди ҳамда бир гуруҳ тиббиёт xодимларига қимматбаҳо ва эсдалик совғаларини топширди. Тиббиёт xодимларини байрам билан яна бир бор муборакбод этиб қоламиз. Элга xизмат қилишдан чарчамангизлар.
Байрам тадбири тантаналари тўкин дастурxон атрофида давом этди. Тиббиёт xодимларига туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Барча иштирокчилар xушкайфиятда рақсларга тушишди.